Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида.

18.08.2023

Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида.

Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини намоён этиб, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланди: 

«Дўстлик» ордени билан

Маншаев Алексей Николаевич - Қибрай туманидаги «Kanishka Fur» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Артиқов Ўктамжон Абдирайимович - Асака туманидаги «Sino International Invest» масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти
Джуманова Гавхаржан Рахимбаевна - Урганч шаҳридаги «Darital Shoes» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти
 

Uzcharmsanoat