Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 65 ёшга тўлди!
“Ўзчармсаноат” уюшмаси жамоаси, чарм-пойабзал ва мўйна саноатидаги кўп сонли тадбиркорлар номидан давлатимиз раҳбарини самимий табриклаймиз! Сизга мустаҳкам соғлик, бахт ва омад тилаймиз! Халққа хизмат қилишдек масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар ёр булсин!
Юрт равнақи, инсон манфаатларини таъминлаш, Ўзбекистонда тадбиркорлик ҳаракатини ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш йўлидаги жонкуярликлари учун муҳтарам Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Биргина чарм-пойабзал саноатини ҳисобга оладиган бўлсак, Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва қатъий сиёсий иродаси сабаб соҳа сўнги беш йилда буткул жонланди. Жадал ривожланмоқда. Бу борада мисли кўрилмаган шароитлар яратилиб, ҳар томонлама давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ўтган йиллар давомида юзлаб инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Саноатни модернизация қилиш, жаҳон сифат стандартларини жорий этиш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида чарм, пойбзал ва чарм буюмлар ишлаб чиқариш 5,5 баробарга ошди. Экспорт линияси 420 миллион доллардан ортди, 45 минг янги иш ўрни яратилди. Ўзбекистон бугун сармоя учун энг истиқболли давлатлардан бирига айланди!
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин мухтарам Президентимиз!
Uzcharmsanoat