Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш борасида фидоийлик билан самарали меҳнат қилиб келаётган шахслар эътироф этилиши учун таъсис этилган «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мамлакатимиз чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Фахриддин Атоевич Бобоев ҳам тақдирландилар!
Айни вақтда ушбу эътироф республикамиздаги барча чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоғида ишлаб келаётган тадбиркорларга, “Ўзчармсаноат” уюшмасига нисбатан ҳам билдирилган баҳо ва ишонч деб ижобий қабул қилсак, муболаға бўлмайди.
Ишонамизки, келгусида ҳам вазифаларни виждонан бажариб, соҳани янада тараққий эттириш, тармоқни иқтисодиётимизнинг "драйвер" йўналишларидан бирига айлантириш йўлида самарали меҳнат қилиш Уюшманинг нафақат юқоридаги сингари алоҳида шасхлари, балки бутун жамоаси олдидаги стратегик мақсадларидан бири бўлиб қолади.
Uzcharmsanoat