2023/05/12

“Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзолари бўлган корхоналар раҳбарлари диққатига!

“Ўзчармсаноат” уюшмаси Бошқарув йиғилишининг қарорига мувофиқ  2023 йилнинг 15 май куни соат 11:00 да “Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзоларининг навбатдаги умумий йиғилиши Тошкент шаҳри “Ўзчармсаноат” уюшмаси биносининг Мажлислар залида (манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 109-уй) ўтказилади. Иштирокчилар умумий йиғилишда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридан ва барча вилоятлар марказларидан видео конференц алоқа (ВКА) тизимига уланган ҳолда ҳам иштирок этишлари мумкин.

Умумий йиғилишнинг кун тартиби қуйидаги масалалардан иборат:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишда йиғилиш ўтказиладиган жойга шахсан келиш ёки видео конференц алоқа (ВКА) тизимига уланган ҳолда иштирок этиши мумкинлигини маъқуллаш тўғрисида.

3. 2023 йилда соҳага инвестицияларни жалб қилишни янада кенгайтириш, Ҳукумат томонидан белгиланган экспорт кўрсаткичлари ижросини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва маҳаллийлаштиришни кучайтириш тўғрисида.

4. Уюшма ижро этувчи аппаратининг ҳамда Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2022 йил учун йиллик ҳисоботларини кўриб чиқиш ва маъқуллаш.

5. Уюшма ижро этувчи аппаратининг ҳамда Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 2023 йил учун харажатлар сметасини кўриб чиқиш ва маъқуллаш.

6. “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо корхона ва ташкилотларнинг тўлов интизомини 2022 йилдаги ҳолати ва тўлов мажбуриятлари бўйича учинчи шахс кафиллиги берилишини жорий этиш орқали 2023 йилда тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш тўғрисида.

7. “Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш тартиби тўғрисида НИЗОМга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асосида янги таҳририни тасдиқлаш.

8. “Ўзчармсаноат” уюшмаси марказий аппарати эҳтиёжлари учун товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишда етказиб берувчиларни танлаш бўйича рақобат танлови ва танлов савдоларини ўтказиш тартиби”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асосида янги таҳририни тасдиқлаш.

9. Уюшма Кенгаши аъзоларини сайлаш.

10. Уюшма бошқаруви аъзоларини тайинлаш.

11. Уюшма ижро этувчи аппарати тузилмасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда ушбу тузилмани янгидан тасдиқлаш.

12. Уюшма аъзолигига қабул қилиш шартномасининг намунавий шаклини янги таҳрирда тасдиқлаш.

Умумий йиғилишда иштирок этувчилардан ўз паспортларини Саноқ комиссияси аъзоларига кўрсатишлари, агар вакил иштирок этадиган бўлса ушбу вакил номига юридик шахс номидан йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган Ишончномани Уюшманинг +99893 399 00 44 рақамли телеграмм канали орқали тақдим этишлари сўралади.

Йиғилиш иштирокчилари йиғилишга видео конференц алоқа (ВКА) тизимига уланиш орқали ёки йиғилиш ўтказиладиган жойга шахсан келиш орқали иштирок этишлари мумкин.

Йиғилиш иштирокчилари 2023 йил 15 май куни соат 10-00дан 11-00 гача рўйхатга олинади.

Қўшимча маълумот олиш учун телефон: 71 207 95 55 (ички 160).

Узчармсаноат