(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 10 ИЮЛ КУНИ “ЎЗЧАРМСАНОАТ” УЮШМАСИ АЪЗОЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Чоп этилган сана: 13 July 2018

Жорий йилнинг 10 июл куни чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқариш,  мўйна, коракўл ва жунни қайта ишлаш соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналар раҳбарлари ҳамда Уюшманинг марказий аппарати, таркибидаги ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар ҳодимлари иштирокида навбатдаги “Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиш бўлиб ўтди.     

Йиғилишни очиб берган Уюшма раиси С.Умурзаков йиғилиш қатнашчиларини Хукуматнинг тегишли қарорига асосан тайинланган ўзининг ўринбосарлари билан таништирди ҳамда кун тартибини эълон қилди.

Кун тартибига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 21 июнь куни 2018 йилги инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатига киритилган лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган топшириқларнинг сўзсиз ва сифатли равишда бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари, шунингдек Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 26 июндаги 478-сонли “Давлат ва бошкарув органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимят органлари раҳбарларининг фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан масъулитини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш чораларининг натижадорлиги масалалари киритилди.

Мазкур масала юзасидан Уюшма раҳбариятининг маърузаларида 2018 йилнинг 1-ярим йиллигида тармоқ бўйича жалб этилган инвестициялар миқдори ва 2-ярим йиллик учун прогноз  кўрсаткичлари кўрсатиб берилди, шунингдек чарм хом ашёсини қайта ишлаш бўйича мавжуд ва янги киритилаётган қуватларни тўлалигича тайёр чарм ишлаб чиқаришга ўтказиш ҳамда  пойабзал, чарм атторлик, сунъий тери, жун ва қоракўлдан тайер маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича инвестиция лойихаларини амалга оширишни назарда тутган ва руёбга чиқариш учун қабул қилинган Концепция тақдим қилинди.   

Шу билан бир қаторда,Уюшма марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари айрим ҳодимлари томонидан соҳага инвестицияларни жалб этиш ҳамда мўлжалланган ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал қилиш борасида йўл қўйган хато камчиликлари ва маъсулиятсизлиги кўрсатиб ўтилди.

Кун тартибидаги кейинги масаласи доирасида  йиғилиш қатнашиларига Ўзбекистон Республикаси Президентинг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сонли  “Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармонининг асосий жиҳатлари ёритиб ўтилгач, йиғилиш қатнашичилари томонидан берилган саволларига Уюшма раҳбарияти ва ходимлари томонидан батафсил жавоб берилди. Ҳусусан соҳа корхоналари вакилларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693 сонли Қарори билан “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо-корхонлар учун берилган солиқ имтиёзларини, солиқ режими янгиланиши шароитда кўллаш механизми қизиқтирди.
Соҳа корхоналари томонидан экспорт ҳажмини ошириш ва импортни мақбуллаштириш бўйича кўрилаётган чораларни мухокамаси йиғилишнинг янам бир долзарб масалаларидан бўлди. 

Сўнгра йиғилиш қатнашчиларига, Уюшма томонидан тайёрланган “Узчармсаноат” Уюшмаси аъзо-ташкилотлари томонидан тери хом ашёнисини тайёрлаш ва кайта ишлов жараёнида тери хом ашёси ҳисобини юритиш ва мониторингини амалга ошириш тартиби лойиҳаси тақдим этилди.  Ушбу лойиҳа, тери хом ашёсини ишлаб чиқариш занжирининг  барча босқичларида, яъни тери ҳосил бўлишидан бошлаб  то тайер чарм ишлаб чиқариш ва уни сотилишигача бўлган даврида кузатиб борадиган ва ҳисобини юритадиган дастурий маҳсулот ишлаб чикарилишни кўзда тутган. Юқорида айтиб ўтилган Тартиб бўйича йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган таклиф ва эътирозлар инобатга олиниб, Тартиб таҳрири тўлдирилиши айтилди.     
  

Йигилиш якунида, Уюшма аъзоларининг Умумий йиғилишида кўриб чиқилиши ва маъқулланиши зарур бўлган техник масалалар кўриб чиқилди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией