(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИ АМАЛГА КИРИТИЛДИ

Чоп этилган сана: 14 Январь 2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида шу йил 8 январь куни Давлат бюджети параметрларини ижро этиш ва ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича жорий йилги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Видеоселекторда яна бир муҳим масала – янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йил 1 январдан мамлакатимиз солиқ тизимида 120 дан ортиқ янги қоидалар амалиётга киритилганлиги таъкидланиб, тадбиркорларни ўқитишни ташкил этиш топшириғи берилди.

Давлатимиз Раҳбарининг ушбу топшириғидан келиб чиқиб ҳамда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг раҳбарлари ва масъул ходимлари томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодексини чуқур ўрганиш, уларнинг бу борадаги билимларини ошириш, солиқ тўловларини тўғри ва ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўланишини ташкил этиш мақсадида, 2020 йил 14 январь куни “Ўзчармсаноат” уюшмасида янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

Унда “Ўзчармсаноат” уюшмаси тизими раҳбар ва ходимлари, Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари, уюшма таркибидаги корхоналар раҳбарлари, бухгалтерлари, иқтисодчилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда қайд этилганидек, 2020 йилнинг 1 январидан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан, жисмоний ва юридик шахслар киритилган ўзгаришларга мувофиқ солиқ тўловларини амалга оширади. Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни ортиқча ундирганлик учун давлат солиқ хизмати органларининг жавобгарлиги кучайтирилди, замонавий усулларни қўллаган ҳолда хорижий амалиётда синалган солиқ назорати шакллари жорий этилди, шунингдек, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиблари соддалаштирилди.

Семинарда шунингдек, Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар киритилганлиги тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбир якунида “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги корхона раҳбарлари, ҳисобчилари ва ОАВ вакиллари янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан киритилган бошқа янгиликлар ва ўзгаришлар тўғрисида Давлат солиқ қўмитаси мутахассисларидан тўлиқ маълумотлар олишди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией