(+99871) 2079555

ЯНГИ БОЗОРЛАРГА ЧИҚИШ СТРАТЕГИЯСИ

Чоп этилган сана: 10 November 2020

“Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти ҳамда Франциянинг «Advantage Central Asia» консалтинг компанияси бош директори Дмитрий Родин билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, чарм-пойабзал саноатида фаолият кўрсатаётган корхоналар учун Марказий Осиё ҳамда Ғарбий Европа жумладан Франция бозорларига кириб боришлари учун ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишларида консалтинг хизматларини кўрсатиш масалаларига қаратилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, «Advantage Central Asia» консалтинг компанияси Францияда ташкил этилган. У халқаро бизнес лойиҳаларни амалга ошириш ва уларга хорижий инвестицияларни жалб қилишда кўмак беради. Шунингдек, компания Марказий Осиё ва Ғарбий Европа бозорини таҳлил қилиб, ишлаб чиқариш лойиҳалари учун оптимал ҳамкорлар топиш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнига комплекс тайёргарлик кўриш, бизнес вакиллари учун экспорт-импорт лойиҳаларини тўлиқ шакиллантириш билан шуғулланади.

Учрашув аввалида “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан бугунги кунда мамлакатимизда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида маҳаллий ва хорижий корхоналарни қўллаб-қувватлаш, чет-эл сармояларини кенг жалб қилишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

Шунингдек, бугунги кунда Италия, Буюк Британия, Франция компанияларининг машҳур брендлари билан маҳсулотларни “Франчайзинг” ва “Аутсорсинг” асосида ишлаб чиқариш борасида мулоқотлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Дмитрий Родин мулоқот чоғида Ўзбекистон чарм-пойабзал соҳаси бугунги кунда минтақада тез суръатда ривожланаётганини такидлаб, бу жараёнда маҳаллий корхоналарнинг халқаро ҳамкорлик алоқорини янада кенгайтиришлари учун ўз консалтинг хизматларини кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

«Advantage Central Asia» консалтинг компанияси Бош директори чарм-пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш борасида янги ҳамкорлар топиш учун мавжуд лойиҳаларни ўрганишга тайёрлигини такидлади.

Учрашувда хорижий компания вакиллари “Ўзчармсаноат” уюшмасининг Францияда “Show-room”ни ташкил этиш маслаласида ўз таклифларини илгари сурди. Мазкур “Show-room” ўзбек чарм-пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини Франция орқали Европа бозориги чиқишида кенг имконият очишини қайд этди. 

Мулоқот давомида Франция компанияларини Ўзбекистонга кенга жалб қилиш масаласида ҳам ўзаро фикр алмашилди. Бу борада ҳам компания амалий кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини билдириб ўтди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией