(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

“Ўзчармсаноат” уюшмасида “LUX LEATHER”  МЧЖ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Чоп этилган сана: 09 October 2019

Жорий йилнинг 9 октябрь куни “Ўзчармсаноат” уюшмасида Тошкент вилоятида жойлашган “LUX LEATHER”  МЧЖ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Мулоқотда аввалида “LUX LEATHER”  МЧЖ таъсисчилари  уюшма корхонанинг самарали ишлашида амалий кўмак кўрсатиб келаётганини алоҳида такидлашди. 2011 йилдан буён фаолият олиб бораётган “LUX LEATHER” томонидан тайёр чарм (финиш) маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Корхонани ташкил этишга 3 млн АҚШ долларлик инвестиция жалб қилинган бўлиб шундан 2 млн АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициядир. Бугунги кунда масъулияти чекланган жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр чарм (финиш) маҳсулотлари  ички бозорни таъминлаш билан бир қаторда Хитой, Қозоғистон, Қирғизитонга экспорт қилинмоқда.

Учрашувда LUX LEATHER”  МЧЖнинг фаолиятни янада кенгайтириш ва янги ҳамкорлик алоқларини йўлга қўйишини таъминлаш мақсадида уюшма томонидан ярим тайёр чарм (КРАСТ)ишлаб чиқариш билан шуғулланишни бошлаган янги корхоналар билан ҳамкорлик қилиш таклифи илгари сурилди. Хусусан Қорақолпоғистон Республикасидаги “Orient Тehnologу” корхонаси ва Андижон вилоятидаги “Олтин водий гиламлари” корхонаси билан манфатли алоқларни йўлга қўйишда амалий кўмак кўрсатилиши қайд этилди.

Мулоқот давомида импорт ўрнини босувчи КРАСТ яъни ярим тайёр чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Европа стандартига мос хомашёни тайёрлаш бўйича “Ўзчармсаноат” уюшмаси билан ҳамкорлик алоқларининг келгуси истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзчармсаноат уюшмаси раҳбарияти “LUX LEATHER”  МЧЖ томонидан берилган ишлаб чиқариш жараёнинг тўлик циклини қамраб олган чарм-пойабзал ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш таклифини қўллаб-қуватлади. Ҳамда ҳамкорлик қилиш ва амалий кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини билдиришди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией