(+99871) 2079555

“ЎЗЧАРМСАНОАТ” УЮШМАСИ ТОМОНИДАН ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ СОҲАЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР

Чоп этилган сана: 23 April 2021

Фарғона вилоятида “Ўзчармсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналар томонидан 2020 йилда жами қиймати 163,4 млрд. сўмлик 22 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилди. Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида чарм-пойабзал соҳасида 891 та янги иш ўринлари яратилди. Йил якуни билан 321 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланди.

2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури доирасида Фарғона вилоятида жами қиймати 458,8 млрд. сўмлик 36 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида 9 684 минг жуфт пойабзал, 3 020 минг жуфт пойабзал таг қисми ишлаб чиқарилади. 500 минг дона чарм-атторлик маҳсулотлари, 315 минг дона пойабзал таг қисми ва қолиплари, 14,5 минг тонна пойабзал учун елим ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 7 010 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Ана шунда лойиҳалардан бири "STAFFING SERVIS" МЧЖ корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 72,9 млрд. сўм бўлган лойиҳа пойабзал таг қисмлари, пойабзал ва пойабзал учун елим ишлаб чиқариш кластерини ўз ичига олади.  Натижада йилига 200 минг жуфт пойабзал, 2000 минг жуфт пойабзал таг қисмлари ҳамда 12 минг тонна пойабзал учун елим ва ПВХ суюқлиги ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 440 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией