(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

“ЎЗЧАРМСАНОАТ” УЮШМАСИ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ КОРХОНАЛАР “MOSSHOES” КЎРГАЗМАСИДА

Чоп этилган сана: 10 March 2020

Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ананавий “MOSSHOES” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда “Ўзчармсаноат” уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ташаббуси билан 20 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли ва бежирим, юқори қўшилган қийматли тайёр чарм, қоракул, хилма-хил пойабзал ва чарм-атторлик буюмлари намуналари билан фаол иштирок этмоқда.

50 дан ортиқ давлатнинг 1000 дан ортиқ халқаро миқёсдаги брендлари, 600 га яқин компаниялар иштирок этаётган халқаро анжуманнинг мавсумий пойабзаллар, чарм ва бутловчи қисмлар, дизайн, retail concept, болалар ва ўсмирлар пойабзаллари, аксессуарлар, премиум сингари олтита бўлимларида Ўзбекистонлик маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз 200 турдаги пойабзал, чарм-атторлик буюмларини кўргазма иштирокчиларига тақдим этмоқда.

Тўрт кун давом этадиган кўргазмада маҳаллий корхоналаримиз янги ҳамкорлар топиш, хусусан, “Аутсорсинг” ва “Франчайзинг” келишувлари асосида хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда ишларни ташкиллаштириш, экспорт хажмлари ва географиясини кенгайтириш бўйича B2B мулоқотларига киришилади.

Шунингдек, кўргазма доирасида “Zenden” савдо тармоғи, “Зебра” болалар пойабзаллари копанияси, “Bartex” (Польша), “RCF” компанияси ва бошқа 10 дан ортик халқаро брендлар вакиллари билан  ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича музокаралар  бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Россиянинг бир қатор чарм-пойабзал  корхоналари ўртасида инвестицион келишувлар имзоланиши ҳам мўлжалланган. Ушбу келишувларга асосан мамлакатимизда Россия капитали асосида қўшма корхоналпр ўз ишини бошлайди. Мазкур корхоналарда тайёр махсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Кўргазма давом этмоқда.

 

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией