(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

“ЎЗЧАРМСАНОАТ” УЮШМАСИ ХАЛҚАРО "CHINA INTERNATIONAL IMPORT EXPO" КЎРГАЗМАСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Чоп этилган сана: 07 November 2019

Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида 2019 йилнинг 5-10 ноябрь кунлари давомида 2-Халқаро “Сhina International Import Expo-2019” иккинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Умумий майдони 1.5 млн кв. метр бўлган Миллий кўргазмалар ва конгресс марказида бўлиб ўтаётган анжуманда 26 та Халқаро ташкилотлар ва дунёнинг 255 мамлакатлари вакиллари қатнашмоқда. Халқаро кўргазмада 64 та миллий павильон ташкил қилиниб, уларда ҳар бир мамлакат ўз миллий маҳсулотларини намойиш этишмоқда. Мазкур халқаро тадбир доирасида жаҳоннинг 4 мингга яқин компанияларининг ваколатхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Халқаро кўргазма қуйидаги йўналишларни қамраб олган:

- Юқори сифатли, илғор технологияларга асосланган ақлли ускуналар;

- Тиббиёт асбоб-ускуналари ва жихозлари;

- Савдо хизматларини самарали ташкил этишга доир тизимлар;

- Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологиялари;

- Истеъмол товарлари, кийим-кечак ва аксессуарларни ишлаб чиқариш технологиялари;

- Автомобиллар ишлаб чиқариш ва сервис хизматлари кўрсатиш;

- Савдо ва инвестиция майдонларини ташкил этиш;

- Маиший электроника ва техник воситаларни ишлаб чиқаришга оид хорижий технологиялар ва автоматик бошқарув тизимлари;

- иқтисодиёт реал секторининг бошқа тармоқлари маҳсулотлари, аксессуарлари, бутловчи буюмлари ва бошқалар.

Ўзбекистон чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналари ҳам ушбу нуфузли халқаро кўргазмада ўз маҳсулотлари билан муносиб қатнашмоқда. Мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва саноат тармоқларида эришилган ютуқлар намойиш этилаётган миллий стендимизда “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ҳам ўз жамоавий экспозициясини намойиш этмоқда.  Чарм-пойабзал ишлаб чиқарувчи 50 тадан ортиқ корхоналар ўз маҳсулотларини хорижлик ва хитойлик ҳамкорларга тақдим этмоқда.

Республикамизда ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал, мўйна ва қоракўл, чарм-атторлик маҳсулотлари анжуман иштирокчилари катта қизиқиш уйғотди ва хорижлик салоҳиятли харидор компанияларнинг диққат марказида бўлди. Кўргазма доирасида дастлабки келишувларга эришилиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича илк шартномалар имзоланди.

Кўргазманинг иккинчи куни якунлари билан “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар чарм маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш бўйича 6 та йирик компаниялар билан  умумий қиймати 50 млн АҚШ долларга яқин шарномаларни имзолади.

Шунингдек, уюшмага аъзо КФК корхонаси пойабзал махсулотларини Хитой бозорига чиқариш бўйича Чин юрти савдо уйлари билан музокаралар олиб боришди.

Айни вақтда кўргазма ўз ишини давом эттирмоқда. “Ўзчармсаноат” уюшмаси тарикибидаги корхоналар хорижий компания вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича музокараларни давом эттиришмоқда.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией