(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

“ЎЗЧАРМСАНОАТ” УЮШМАСИ АУТСОРСИНГ БЎЙИЧА “ВEE TOGETHER” ХАЛҚАРО БИЗНЕС-ПЛАТФОРМАСИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Чоп этилган сана: 08 June 2018

2018 йил 6-7 июн кунлари «Ўзчармсаноат» уюшмасининг Сардор Умурзаков бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулотда ва муҳтор элчиси Бахром Ашрафханов хамкорлигида Москва шаҳрида ўтказилган BEE-TOGETHER.RU енгил саноат халқаро бизнес-платформасининг тантанали очилиш маросимида бевосита қатнашиб ушбу анжуман ишида фаол иштирок этди. Ушбу платформага Уюшма вакиллари билан бир қаторда, ёзги  ва спорт пойабзалларининг илғор намуналари ҳамда қоракўл маҳсулотларини намоиш этган ўзбек ишлаб чиқарувчилари ҳам ташриф буюришди. 
Сессиялар давомида Ўзбекистон корхоналари кўп сонли Россиянинг салоҳиятли буюрмачилари ва “buyer”лари билан “аутсорсинг” йўналишида, яъни юртимиз корхоналари томонидан уларнинг буюртмасига асосан тайёр маҳсулот ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича юзма-юз музокаралари ўтказилди.
Шунингдек, жорий йилнинг май ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги қарори билан иқтисодиётнинг мазкур тармоқлари ўсиши учун шароитлар тубдан яхшиланганлиги ва ҳусусан чет эл инвесторлари ва ишлаб чиқарувчилари учн бир қатор янги имкониятлар тақдим этилгани ҳам анжуманнинг муҳим мавзулардан бирига айланди.
Тадбир якунида Россия компаниялари ва ўзбек ишлаб чиқарувчилари ўртасида бизнес – ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари мухокама қилинди, жумладан, қоракўл маҳсулотлари ва пойабзалларни буюртма асосида саноат хажмларда ишлаб чиқариш бўйича шартномаларни тузиш истиқболида мазкур товарларнинг тажриба намуналарини тикиш тартиби ва муддатлари белгилаб олинди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией