(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР “SIMAC TANNING TECH 2020” КЎРГАЗМАСИДА ИЛҒОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР БИЛАН ТАНИШМОҚДА

Чоп этилган сана: 19 February 2020

“Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналардан иборат делегация  Италия асбоб-ускуна ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (ASSOMAC) ҳамда Италия савдо палатаси (ITA)нинг таклифига биноан жорий йилнинг 19-21 феврал кунлари Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтаётган “Simac Tanning Tech 2020” халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда.

“SIMAC” чарм-пойабзал тармоғи учун ускунлар ва технологиялар халқаро анжумани  “LINEAPELLE” аксессуарлар кўргазмаси билан бир вақтда бўлиб ўтади.  1973 йилдан буён ташкил этиб келинадиган тадбирда чармни қайта ишлаш, пойабзал маҳсулотлари, чарм-атторлик буюмларини тайёрлаш учун керак бўладиган замонавий технологиялар ва ускуналарни тақдим этиб келади.

Йилдан йилга ушбу халқаро кўргазманинг нуфузи ортиб бормоқда. Айнан мазкур майдонда иштирокчилар терини қайта ишлаш механизмларини амалда синаб кўришлари мумкин. Шунингдек, мутахассислар тармоқни ривожлантириш билан боғлиқ сўнги тенденциялар ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконига эгадирлар. Бундан ташқари компаниялар учун ўзининг янги турдаги технология ва ускуналарини ҳамкорларга намойиш қилиш баробарида янги шериклар топишида "SIMAC" ярмаркаси катта хизмат қилади. Жорий йилда ушбу анжуманда Аргентина, Австрия, Белгия, Бразилия, Хитой, Германия, Франция, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Сурия, Испания, Жанубий Африка Жанубий Корея, Швеция, Швейцария, Тайланд Туркия, Буюк-Британиядан мингдан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда. Кўргазма ихтисослашган мақомга эгалиги учун у фақатгина чарм-пойабзал тармоғидаги савдо ваколатхоналари ва корхоналар учун мўлжалланган.

“Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналардан иборат делегация халқаро кўргазма доирасида Италиянинг ускунлар ва технологиялар ишлаб чиқариш борасидаги “Barnini”, “Italprogetti”, “Bergi”, “Bauce”, “Rizzi”, “Pajusco” каби кўплаб йирик компаниялари  билан музокарлар ўтказди.

 

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией