(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ЎЗБЕКИСТОН ТАЙЁР ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИНИ ОШИРМОҚДА

Чоп этилган сана: 08 October 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда белгиланган асосий масалалар ижросига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Ўзчармсаноат” уюшмаси вакиллари иштирок этиб, чарм-пойабзал соҳасида амалга оширлган ишлар ва келгуси режалар тўғрисида ОАВ вакилларига маълумот беришди.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек  бугунги кунда Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тадбиркорлик субъектлари томонидан тери хом ашёсини қайта ишлаш даражаси кескин кўпайди. Шунингдек, тайёр чарм ва юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилиш муҳим стратегик йўналиш этиб белгиланган. Мамлакатимизда ярим тайёр маҳсулотларнинг экспорти ҳажмини камайтириш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорга йўналтириш борасида  сезиларли натижаларга эришилди. Агар рақамларга назар ташланса 2018 йилда тайёр маҳсулотлар экспорти 61%ни ташкил этган бўлса, 2019 йилда  бу турдаги маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 76% га етказилади. 2020 йилга келиб эса  маҳсулотлар экспортини 87,1% олиб чиқиш режалаштирилган.

Матубот анжуманида Чарм-пойабзал саноатига хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ҳам амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Хусусан 2019-2020 йилларда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда, терини қайта ишлайдиган ҳамда аёллар ва спорт пойабзалларини ишлаб чиқаришга жами 431,9 млн. долларлик (шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестиция миқдори 198,6 млн. доллар) 235 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Ўзчармсаноат уюшмаси томонидан инвестиция дастури асосида хорижнинг еткачи брендлари билан ҳамкорликда спорт пойабзалларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Жумладан яқин келажакда Андижон вилоятидаги “Sino International” МЧЖ қўшма корхонасида “Adidas” ва “Nike” брендлари остида спорт пойабзалларини ишлаб чиқариш мўлжалланган ва  унинг ҳисобига айнан шу корхона томонидан йилига 60 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади.

Жорий йилнинг якунигача дунёнинг машҳур “Cabani”, “Respect”, “Marco”, “LC Waikiki”, “Puma” компаниялари билан ҳамкорликда хорижий инвестицияларни кенг жалб қилган ҳолда, мамлакатимизда ушбу компаниялар брендлари остида  юқори қўшилган қийматли чарм-пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Матубот анжуманида журналистларга “Ўзчармсаноат” уюшмасининг келгуси вазифалари ҳақида маълуотлар берилди.

 

 

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией