(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ЎЗБЕКИСТОН - ИТАЛИЯ: МЎЙНАДАН ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ҚИРРАЛАРИ

Чоп этилган сана: 12 October 2020

“Ўзчармсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ҳамда Италиянинг мўйна ассоцицияси “Associazone Italiana Pellicceria” билан ҳамкорликда икки давлат мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, “Associazone Italiana Pellicceria” уюшмаси 1949 йилда ташкил топган ва аъзо корхоналар манфаатларини ҳимоя қилиш, мўйна саноатида стандартларни ишлаб чиқиш, фермер хўжаликлари, импортёрлар, улгуржи савдо уйлари, ҳунармандлар ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш билан шуғулланади. 

 

Мулоқот аввалида италиялик ҳамкорлар учун “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан мамлакатимизда соҳага Президент ва Ҳукумат даражасида берилаётган катта эътибор, имкониятлар ва салоҳиятлар, шу билан бирга бугунги кунда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида тақдимот ўтказилди.

Видеоконференция тарзида бўлиб ўтган мулоқотда “Associazone Italiana Pellicceria” президенти Роберто Скарпелло Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган мўйна маҳсулотлари дунёнинг исталган давлатида талабгирлиги, уларнинг сифати жаҳон стандартларига мослиги, узоқ йиллардан буён айнан ўзбек қоракўл мўйналари дунё подиумларида ўз ўрнини йўқотмай келаётганини такидлади.

 

 

Аммо, бугунги кунда мода соҳасидаги услуб ва техонологиялар тезлик билан ўзгараётгани, ҳар бир мавсумда янги дизайнлар яратилаётгани инобатга олинса, бу йўналишдаги икки томонлама ҳамкорлик ҳар жихатдан самарали ва натижакор бўлиши таъкидланди.

Шу мақсадда, “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда “Associazone Italiana Pellicceria” соҳа корхоналари ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш бўйича амалий ва ташкилий масалалар муҳокама қилинди ва италиялик ишлаб чиқарувчилар ўзбекистонлик ҳамкасбларига бу йўналишда замонавий технологиялардан фойдаланиш борасида амалий ёрдамга тайёр эканлигини билдиришди.

Мулоқот сўнгида бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией