(+99871) 2079555

ЎЗБЕКИСТОН-ФРАНЦИЯ: ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МУЛОҚОТЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Чоп этилган сана: 04 November 2020

“Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Франция Бизнес Кенгаши директори – “Ўзчармсаноат” уюшмасининг Франциядаги бизнес-маслаҳатчиси Патрик Стенжер ўртасида навбатдаги онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган учрашувда дастлаб “Ўзчармсаноат” уюшмасининг Франциядаги бизнес маслаҳатчиси Патрик Стенжер чарм-пойабзал саноати салоҳиятига оид Уюшма томонидан ҳавола этилган тақдимот Франциядаги компаниялар иштирокида ўрганиб чиқилишини, ҳамкорлик учун самарали деб топилган лойиҳалар юзасидан мулоқотларни ташкил этиш лозимлигини қайд этиб ўтди.
Онлайн-учрашувда томонлар мамлакатимиз чарм-пойабзал саноатига француз компанияларини кенг жалб этиш масаласини муҳокама этишди. Франция томони қизиқиш билдираётган лойиҳалар ҳақида фикр алмашилди.


Патрик Стенжер Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган чарм-пойабзал, чарм-атторлик буюмларини Францияга экспорт қилишини кенгайтириш масаласида ўз таклифларини илгари сурди. Шунингдек, учрашувда Франциянинг номдор брендларининг  пойабзал ва чарм атторлик маҳсулотларини “Франчайзинг” ва “Аутсорсинг” асосида  Ўзбекистонда ишлаб чиқариш масаласида муҳокамалар олиб борилди. 
Онлайн мулоқотда мамлакатимизга чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасига Франция инвестицияларини янада кенг жалб этиш масаласи ҳам алоҳида эътибор билан кўриб чиқилди. Бу борада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама этилди. Бундан ташқари, “Ўзчармсаноат” уюшмаси, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Франция Бизнес Кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон-Франция чарм-пойабзал ишлаб чиқарувчилари ўртасида онлайн мулоқот ўтказиш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Учрашув якунида келгуси мулоқотларда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳаларни ҳар икки мамлакат корхоналарини таклиф қилган ҳолда атрофлича муҳокама қилишга келишиб олинди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией