(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ЎЗБЕК ЧАРМИ ИТАЛИЯДА

Чоп этилган сана: 15 September 2020

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган табиий чармдан ҳадемай дунёга машҳур Италия брендларининг конвейрлари орқали бежирим чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарила бошланади. Бу борадаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласи “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Европа кичик бизнес конфедерацияси ҳузуридаги Италия чарм ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ўртасидаги мемарандумда белгилаб қўйилган. Шунингдек, “Ўзчармсаноат” уюшмасининг “Италия Республикасига пойабзал ва чарм маҳсулотларининг экспорт имониятини оширишга қаратилган концепциясида” белгилаб берилган.

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси, Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги ҳамда “Antonio Couture enterprises" ва Ангрен Чарм Invest МЧЖ ҳамда "Ўзчармсаноат" уюшмаси вакиллари билан ўтказилган видеоконференция давомида ушбу мақсадларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг июнь ойида имзоланган Меморандумга асосан, томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди. Ўзбекистонда тери маҳсулотларини қайта ишлаш ва юқори сифатли чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш, Ўзбекистон чарм саноати маҳсулотларини Италия ва бошқа хорижий мамлакатлар бозорларида тарғиб қилиш ва экспорт қилиш бўйича қўшма корхона ташкил етиш, Ўзбекистон чарм саноати вакиллари учун махсус тренинглар ва маҳорат сабоқлари ўтказиш шулар жумласидан.

Ҳужжат доирасида Италиянинг "Antonio Couture" компаниясига уюшма томонидан "Ангрен Чар Invest" МЧЖда ишлаб чиқарилган чарм наъмуналари жўнатилди. Италияда ўтказилган лаборатория текширувлари наъмуналарнинг барча сифат талабларига жавоб беришини кўрсатди. Бундай турдаги терини Италияда аксессуарлар ишлаб чиқариш учун қўллаш мумкин.

Шунингдек, Италия компанияси Ўзбекистон билан чарм маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда, жумладан, мамлакатимизда терини қайта ишловчи қўшма корхоналарни ташкил етиш ва мавжудларини модернизация қилиш орқали ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилганини қайд этди.  

Келишувларни амалга ошириш мақсадида “Antonio Couture enterprises" президенти А. Ди Стефано коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият яхшиланиши билан Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини такидлаб ўтди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией