(+99871) 2079555

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ СОҲАЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР

Чоп этилган сана: 01 April 2021

Тошкент вилоятида “Ўзчармсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналар томонидан 2020 йилда чарм-пойабзал соҳасида вилоятда 2020 йилда жами қиймати 239,7 млрд. сўмлик 10 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.

Ушбу инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида ўтган йилда 533,2 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 820 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этиш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш мақсадида 2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури доирасида Тошкент вилоятида умумий қиймати 531,4 млрд. сўмлик 29 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Натижада 370 млн.кв.дм. тайёр чарм, 4 100 минг жуфт пойабзал, 2,5 млн. жуфтга пойабзал таг қисми, 1 млн.дона чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 2 315 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Бу ўз навбатида чарм-пойабзал тармоғида ички талабни қондириб, импортни камайтириш ва экспортни кескин оширишга хизмат қилади. 

Шунингдек, Тошкент вилоятида йирик лойиҳалар ҳам амалга оширилади. 

– Ангрен шаҳрида “Leather Invest” МЧЖ томонидан 107,9 млрд. сўмлик 1 босчиқда терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш ҳамда 2-босқичда аёллар пойабзаллари ишлаб чиқариш йирик лойиҳаси амалга оширилади. Натижада 230 нафар янги иш ўринларини яратилади.

– Ангрен шаҳрида "Angren Charm Invest" МЧЖ томонидан 91,3 млрд. сўмлик терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа ишга тушади. 155 нафар аҳоли иш билан таъминланади. 

– Янгийўл шаҳрида "De xing xiedi chany" МЧЖ томонидан 31,5 млрд. сўмлик пойабзал таг қисмлари ва фурнитуралар ишлаб йирик лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида 70 та янги иш ўринларини яратишлиши кутилмоқда.  

– Ўртачирчиқ туманида "Shi Feng Xieye" МЧЖ томонидан 26,2 млрд. сўмлик эркаклар ва спорт пойабзаллари ишлаб чиқариш йирик лойиҳаси амалга оширилади. 100 нафар янги иш ўринларини яратилади.

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишларни ташкил қилиш орқали касаначилик асосида кўпроқ темир дафтар, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган хотин-қизларни ишга жалб қилиш кўламини янада кенгайтириш мақсад қилинган.

Соҳада ишлаб чиқариш жараёнларига илм-фан ва инновация ютуқлари кенг жорий қилинади. Бу билан юқори қўшилган қийматли, биринчи навбатда ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилади.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией