(+99871) 2079555

НАВОИЙДА ТЕРИНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ ИЛК КОРХОНА ФАОЛИЯТИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Чоп этилган сана: 19 February 2021

Европа технологияси асосида терига “вет-блю” даражасида ишлов берувчи “Camelia Group” МЧЖ Навоий вилоятида чарм маҳсулотларини тайёрловчи дастлабки корхонадир. 

“Ўзчармсаноат” уюшмасининг кўмагида “Навоий эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган корохона дастлабки босқичда хом теридан иккиламчи чарм, яъни “вет-блю” тайёрлашни бошлади.  

 

Корхонанинг очилиш маросимида сўз олганлар қайд этганидек, бугунги кунда мамлакатимизнинг чарм-саноат тармоғи иқтисодиётнинг драйверига айланиб бормоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган чарм ва пойабзалларга дунёнинг исталган бурчагидан харидор топиш мумкин. Шунингдек, инвестициявий муҳитнинг қулайлиги эса хорижлик ҳамкорларни Ўзбекистонга кенг жалб қилиши имконини беради.

Умумий қиймати 3,5 миллион АҚШ долларига тенг “Camelia Group” МЧЖ йилига 45 млн. кв. дм “вет-блю” кўринишидаги чарм тайёрлашга ихтисослашган. Италиянинг 14 та йирик, жумладан, “Masconi”, “Bauchi 1970”, “Karteliano” “Gozzini”, “DMS ITALIA”, “Delta Acque”  каби компанияларининг технологиялари асосида ишлаб чиқарилувчи маҳсулотлар асосан МДҲ ва Европа давлатларига  экспорт қилинади.  Лойиҳа ишга тушиши билан 100 та янги иш ўринлари яратилади.

Айни вақтда корхона лойиҳасининг биринчи босқичи – “вет-блю” тайёрлаш линияси ишга туширилди. Иккинчи босқичда корхона “краст” ва “финиш” даражасидаги, яъни тайёр чармни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Сўнги босқичда эса юқори қўшилган қийматли, сифатли, жаҳон стандартларига жавоб берадиган пойабзаллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Корхонада нафақат маҳаллий, балки туркиялик ва италиялик технологлар фаолият олиб бормоқда. Терини ошлашдан то ярим тайёр ҳолга келтиришгача бўлган жараёнлар тўлиқ хорижлик экспертлар назоратида.

“Навоий эркин иқтисодий зонаси”да жойлашган корхона жорий йил якунига қадар тўлиқ қувватда маҳсулотларни ишлаб чиқаришни бошлайди. Натижада 2021 йилда экспорт салоҳияти 2 баробарга ошиши кутилмоқда.
 

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией