(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

МИСР АРАБ РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТОРЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ЧАРМСАНОАТ СОҲАСИГА САРМОЯ КИРИТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

Чоп этилган сана: 10 October 2019

Жорий йилнинг 10 октябрь куни “Ўзчармсаноат” уюшмасида Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Муҳаммад Холид Фекрий билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасининг тез суръатларда ривожланаётгани ҳамда тармоқни ривожлантириш учун Давлат томонидан хорижий инвесторлар учун шароитларнинг яратилаётгани чет-эл сармояларининг ҳажми ошишига сабаб бўлмоқда. Ушбу имкониятлардан фойдаланган холда Миср инвесторлари ҳам Ўзбекистон чармсаноат соҳасига сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Музокаралар давомида “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти соҳада фаолият олиб бораётган корхоналар учун Давлат томонидан инвесторлар ва экспортёрлар учун яратилган шароитлар ҳақида тўлиқ маълумот берди.

Шунингдек, учрашувда жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга Миср Араб  Республикасидан ташриф буюрадиган иккита делегация билан бўлиб ўтадиган бизнес музокараларининг кун тартиби мухокама қилинди.  Қайд этиш, керак ушбу делегациялар йирик корхона раҳбарлари ва малакали технолог мутахассислардан таркиб топади. Уларнинг мамлакатимиз ҳудудларидаги чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан музокараларини ташкил этиш режалаштирилган. Учрашувларда манфаатли келишувларни таъминлашда уюшма билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мавофиқлиги қайд этилди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг келгуси истиқболларига доир бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Элчихона биринчи котиби Муҳаммад Холид Фекрий Миср Араб Республикасида жойлашган йирик саноат зонаси фаолияти билан яқиндан танишиш учун “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбариятини Мисрга таклиф қилди.

 

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией