(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

МАЛАЙЗИЯ  ЧАКАНА САВДО ТАРМОҚЛАРИ МАҲАЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАРИМИЗГА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА 

Чоп этилган сана: 23 June 2020

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, замон талабларига мос ва экспортбоп маҳсулотларини жануби-шарқий Осиё мамлакатларига тақдим этиш ҳам истиқболли йўналишлардан бўлиб, бу борада айнан шу мазмундаги таклиф Малайзиянинг “Parkson” йирик чакана савдо уйи билан бўлиб ўтган онлайн-муҳокаманинг бош мавзуси бўлди. Видеомулоқотда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси, Савдо-саноат палатаси, “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Малайзиядаги “Parkson” савдо уйига тегишли универсал дўконлар, шунингдек, экспортчи ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

“Parkson” савдо уйи ва универсал дўконлар тармоғи 1987 йилда Малайзияда ташкил этилган. Умумий майдони 2,1 млн. кв. метр бўлган компания ўз таркибига 131 магазинни қамраб олган. Шу боисдан бу савдо уйи Малайзия, ХХР, Индонезия  ва Мьянма аҳолиси учун йирик савдо майдони саналади.  

- Parkson Elite (Pavilion Kuala Lumpur);

- Parkson EVO (Kompleks EVO Selangor);

- Parkson IOI (IOI City Mall Putrajaya);

- Parkson Alamanda (Alamanda Putrajaya Shopping Centre);

- Parkson ECM (East Coast Mall Kuantan)

вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал, тўқимачилик, косметика маҳсулотларининг савдосини йўлга қўйиш ҳамда бу орқали мамлакатимизнинг экспорт кўрсаткичларини янада ошириш масалалари муҳокама этилди. 

Малайзия томони вакиллари ҳар бир маҳсулот етказиб берувчилар учун савдо тармоқларида 92 кв. метр майдон ажратилишини қайд этиб ўтди.

“Parkson” савдо уйига маҳсулотларни жойлаштириш нафақат Малайзия бозорига кириш, балки унинг қўшнилари бўлган ХХР, Индонезия, Мьянмага  товарларни етказиб бериш имконини яратади. Шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари жануби-шарқий Осиё мамлакатларидан янги ҳамкорлар  топишади. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Малайзия томони  чакана савдо  марказига маҳсулотларни етказиш масаласининг барча жиҳатларини батафсил муҳокама қилишди. Экспортга йўналтирилган маҳсулотлар намуналарини жойлаштириш борасида фикр алмашилди. Шунингдек, учрушувда бу ишларнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимизнинг экспортчи корхоналари учун очиладиган янги имкониятлар тўғрисида сўз борди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией