(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА 2020-2021 ЙИЛЛАРДА ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ВА МЎЙНАЧИЛИК СОҲАЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР

Чоп этилган сана: 25 July 2020

Инвестиция лойиҳалари бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда янги лойиҳаларни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У.Умурзаков раҳбарлигидаги Республика комиссияси таркибида жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Қашқадарё вилоятига ташриф буюрилди ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати ўрганилиб янги лойиҳалар шакллантирилди.

Қашқадарё вилоятида 2020-2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури доирасида жами қиймати 111,4 млрд. сўмлик 6 та инвестиция лойиҳалари, шундан 79,4 млрд сўм қисми ташаббускорларнинг ўз маблағлари, 3,0 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва 2,0 млрд. сўм тижорат банклари кредитлари ҳисобидан амалга оширилиши мўлжалланган.

Инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида Қашқадарё вилоятида йиллик ишлаб чиқариш қувватлари тайёр чарм ишлаб чиқаришлар бўйича 45 млн. кв.дмга, пойабзал ишлаб чиқариш 400,0 минг жуфтга, чарм-атторлик буюмлари 100 минг донага етказилади 

Қашқадарё вилоятида кооперация алоқаларини кенг йўлга қўйиш орқали касаначилик усулида янги иш ўринларини яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб Қарши шаҳридаги “UzShoes” МЧЖ қўшма корхонасида качаначилик орқали пойабзал устки қисмларини тикишни ташкил этиш бўйича 5,4 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида касаначилик йўли билан 120 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Қашқадарё вилоятида 2020-2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга оширилиши натижасида вилоятда чарм-пойабзал йўналишида 715 та янги иш ўринлари яратилади. 

Шу билан бирга 2021 йилга келиб вилоятда чарм-пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари 260,0 млрд. сўмни (2019 йилга нисбатан ўсиш 4,3 баробар) ва экспорт ҳажми 19,5 млн. долларга (2019 йилга нисбатан ўсиш 3,6 баробар) етказилади.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией