(+99871) 2079555

Италиянинг машхур «Antonio Couture» компанияси билан Эксклюзив келишув: Ўзбекистоннинг чарм махсулоти Италия ва Европа бозорларига шиддат билан кириб бормокда!

Чоп этилган сана: 10 February 2021

“Ўзчармсаноат” уюшмасининг Италияга чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт салоҳиятини ошириш Концепциясини амалга ошириш доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси, мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонаси кўмагида Уюшма аъзоси – “Angren Charm Invest” ва Италия компанияси – “Antonio Couture” ўртасида тайёр чармни Италияга ва Европанинг бошқа давлатларига экспорт қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Қайд этиш керакки, Италия ва Ўзбекистон ўртасида терини қайта ишлаш, чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда экспорт кўрсаткичларини ошириш юзасидан ҳамкорлик ишлари бўйича Италия компаниялари ва республикамиздаги корхоналар иштирокида видеоконференцалоқа шаклида қатор учрашувлар Уюшма етакчилигида ташкиллаштирилиб келинмоқда.

Бир неча ой давом этган қизғин музокаралар натижасида жорий йилнинг 8 февраль куни “Antonio Couture” ва “Angren Charm Invest” компаниялари ўртасида халқаро эксклюзив экспорт шартномаси имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, “Antonio Couture” компаниясига “Angren Charm Invest” корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган маҳаллий чарм маҳсулотларини чекланмаган хажмларда нафақат Италияга, балки Европанинг барча давлатларига эксклюзив равишда экспорт қилиш имконияти тақдим этилди. Бундан ташқари, “Antonio Couture” Ўзбекистон маҳсулотини Италия ва умуман Европа бозорларида реклама қилиш кампанияси билан шуғулланади. Шуниндек, халқаро кўргазмаларда мазкур маҳсулотларни намойиш этади. Шу билан бирга, “Angren Charm Invest” манфаатларини халқаро савдо майдонида ҳимоя қилади. 

Ушбу чора-тадбирлар орқали “Angren Charm Invest” корхонаси эндиликда нафақат Италия ва умуман Европа бозорига ўз маҳсулотларини экспорт қилади, балки Ўзбекистоннинг ижобий имиджини шаклантиришда муҳим рол ўйнайди. Корхона бу натижага эса, албатта, технологияларни такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини янада яхшилаш орқали эришади. 

Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, “Angren Charm Invest” корхонаси маҳсулотлари Италиядаги 14 та йирик компаниялардан, шу жумладан, “Masconi”, “Bauchi 1970”, “Karteliano” “Gozzini”, “DMS ITALIA”, “Delta Acque” кабилардан келтирилган технологиялар ёрдамида тайёрланади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 80 фоизи экспортга йўналтирилган.

Имзоланган шартноманинг яна бир афзаллиги – улгуржи экспорт билан бир қаторда, махсус технологиялар асосида ишлаб чиқарилган юқори сифатли чарм маҳсулотларини алоҳида буюртмаларга кўра экспорт қилиш белгиланган. 

“Antonio Couture” раҳбарияти дунёдаги эпидемиологик вазият барқарорлашиши билан Ўзбекистонга ташриф буюриб, “Angren Charm Invest” корхонаси билан ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш ҳамда янги инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича музокаралар ўтказишни режалаштирган. 

Ўзбекистоннинг сифатли тайёр чарм маҳсулотлари 2021 йилнинг март-апрель ойларидан бошлаб Италияга экспорт қилиниши режалаштирилган бўлиб, юқорида таъкидланганидек, бу жараён бир қатор жиҳатлар юзасидан аҳамиятли ҳисобланади.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией