(+99871) 2079555

ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИГА МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТЛАРИМИЗ ЭКСПОРТИНИ КЎПАЙТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Чоп этилган сана: 09 February 2021

Мамлакатимиз чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари бўйича ташқи савдо бозорларини кенгайтириш, маҳаллий корхоналаримизнинг экспорт географиясида янги йўналишлар очиш учун қулай имкониятлардан самарали фойдаланиш мавзулари "Ўзчармсаноат" уюшмаси ҳамда Франциянинг етакчи “Advanced Central Asia” компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда батафсил муҳокама этилди. 

Чарм-пойабзал саноатидаги йирик маҳаллий корхоналар раҳбарлари иштирок этган ушбу учрашувда экспортчи корхоналар учун давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар ва амалга оширилиши кутилаётган янгиликлар ҳақида сўз юритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги 

ПҚ-4949-сонли “2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек: 

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан жорий қилинган «ишлаб чиқаришдан то хорижий истеъмолчигача» тамойили бўйича экспортчи ташкилотларга кўмаклашишда алоқадор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг «горизонтал ва вертикал ўзаро ҳамкорликда ишлаш» механизмини назарда тутган ҳолда ҳудудий экспорт штабларининг тўлақонли фаолият юритиши, шунингдек, 2021 йилда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан экспортчи ташкилотларга хом ашё сотиб олиш ва экспортга йўналтириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратилиши чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларининг экспорт салоҳиятини янада ошириш учун муҳим замин бўлганлиги алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, муҳтарам Президентимизнинг ушбу қарорига асосан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2021 йил 1 февралдан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилиши ҳамда 2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши ҳам соҳамиз корхоналарининг экспортга йўналтирадиган маҳсулотлари ҳажмларининг узлуксиз ва бир маромда кўпайиб боришини таъминлаши қайд этилди.

Ҳукуматимиз томонидан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини қоплаб бериш тартиби тасдиқланиши орқали чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларидаги экспортчи-корхоналар томонидан Европа мамлакатларида миллий маҳсулотларимизни кенг реклама қилиш, савдо уйларини очиш ва бошқа қулай имкониятлар юзага келиши ҳақида оммабоп тарзда ахборотлар берилди.

Учрашувда Франциянинг “Advanced Central Asia” консалтинг компанияси билан миллий чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларини Европа мамлакатларига экспорт қилиш салоҳиятини янада ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг прогрессив жиҳатлари, оптимал логистика ва узоқ муддатга мўлжалланган келишувлар бўйича масалалар ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Мазкур бизнес-мулоқот якунида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини рўёбга чиқариш учун зарурий чора-тадбирларни тизимли асосда ва изчил амалга оширишга келишиб олишди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией