(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ЭРОН КОМПАНИЯСИ: ЎЗБЕКИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ МУҲИМ ЛОГИСТИК МАРКАЗ САНАЛАДИ

Чоп этилган сана: 28 Январь 2020

“Ўзчармсаноат” уюшмасида Эроннинг “Kaboodan Сhimie Zarin”  компанияси президенти билан Ўзбекистонда полиуретан хом ашёсини ишлаб чиқариш ва унинг экспортини амалга ошириш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, “Kaboodan Chimie Zarin”  компанияси 1995 йилдан бошлаб полиуретан хом ашёсини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. Эрондаги энг биринчи корхона ҳисобланади. Бугунги кунда компания томонидан ишлаб чиқарилган хом ашё ISO 9001-2008 сифат сертификатига эга бўлиб, Америка ва Европага ўз маҳсулотларини етказиб беради.

Учрашув аввалида “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти бугунги кунда мамлакатимизда чарм-пойабзал саноатига давлат ва ҳукумат томонидан кўрсатилаётган амалий кўмак, маҳаллий ва хорижий тадбиркорларга яратилаётган имтиёз ва преференциялар тўғрисида батафсил тушунтиришлар беришди.

Шунингдек, республикамизда маҳаллийлаштириш дастури асосида полиуретан хом ашёсини маҳаллийлаштириш бўйича ишлар олиб борилаётгани ва янги корхоналар фаолияти йўлга қўйилаётгани тўғрисида маълумот беришди.

Муҳокама давомида Эрон компанияси Ўзбекистон Марказий Осиёдаги қулай логистик марказ бўлиб ҳисобланиши, бу ердан хом ашёни Осиё, Европа, Америка қитасига бемалол экспорт қилиш имконияти юқори эганлигини қайд этишди. Бундан ташқари мамлакатимиздаги бой хом ашё захираси янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш учун кенг имкониятлар очишини такидлашди.

Бугунги кунда мамлакатимизда иш бошлаган  “Top Smart Line” маъсулияти чекланган жамияти  нафақат Ўзбекистонда балки, Марказий Осиёда ягона полиуретан хом ашёсини ишлаб чиқарувчи корхона саналади. “Мухим жиҳат шундаги корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 50 фоизи маҳаллийлаштирилади. Полиуретан пойабзал ишлаб чиқаришдан ташқари автомобил,электротехника ва бошқа соҳаларда ишлатилади.

Учрашувда “Kaboodan Chimie Zarin”  компанияси президенти “Top Smart Line” маъсулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилганини баён қилди. Берилган маълумотларга кўра Эрон компанияси Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар билан нафақат пойабзал тагликлари учун полиуретан ва елимлар ишлаб чиқаришни, балки сендвич панеллар учун кўпик хом ашёси, музлаткичлар ва совитиш тизимларига материаллар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

“Kaboodan Chimie Zarin”  компанияси президенти сўзларига кўра қўшма лойиҳа доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлр Европа, Марказий Осиё, Америка, МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади.

Учрашувда томонлар қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича ташкилий масалаларни муҳокама қилиб олишди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией