(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ СОҲАСИДА ФРАНЦИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ҚИРРАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Чоп этилган сана: 17 October 2020

“Ўзчармсаноат” уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ҳамда Франция Бизнес Кенгаши директори – “Ўзчармсаноат” уюшмасининг Франциядаги бизнес маслаҳатчиси Патрик Стенжер билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш ва 2021 – 2022 йилларда Францияга чарм-пойабзал маҳсулотлари (хусусан махсус пойабзаллар) экспорти ҳажмини янада оширишни таъминлаш, шунингдек Франциянинг пойабзал ишлаб чиқарувчи “бренд”ларга эга бўлган корхоналари билан “Франчайзинг” ва “Аутсорсинг” шартлари асосида ҳамкорликда ишларни ташкил этиш орқали Европа ва МДҲ давлатлари бозорларига кенгроқ кириб бориш бўйича икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.


Онлайн мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги қарори билан белгилаб берилган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш учун ўзаро амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, ҳамкорликнинг янги йўналишлари, Ўзбекистон ва Франциянинг чарм-пойабзал саноатидаги ўзаро салоҳияти, шунингдек “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва Франция пойабзал федерацияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумининг бугунги кундаги ижроси масалалари муҳокама этилди.
Шу билан бирга, муҳтарам Президентимиз томонидан соҳага берилаётган алоҳида эътибор ва яратиб берилган имкониятлар натижасида бугунги кунда чарм-пойабзал саноати Ўзбекистон саноатининг етакчи тармоқларидан бирига айланиб бораётганлиги таъкидланди.


Хусусан, 2018 – 2020 йиллар мобайнида республикамиздаги 11 та терини қайта ишлаш корхоналари тўлиқ модернизация қилиниб Италиянинг сўнгги авлоддаги замонавий технологик ускуналари билан қайта жихозланди. Натижада бугунги кунда юқори сифатли чарм маҳсулотлари нафақат Осиё давлатларига балки европанинг Италия ва Португалия каби давлатларига экспорт қилиниши йўлга қўйилди. Шунингдек 2020 йилнинг ўтган даврида дунёнинг 13 та давлатига (АҚШ, Россия, БАА, Қувайт, Афғонистон, Беларус, Қозоғистон, Латвия, Озарбайжон, Молдавия ва ҳ.к.) 30 млн жуфт пойабзаллар экспорт қилинди, бундан ташқари, хориждан кириб келувчи пойабзаллар импорти 75 фоизга, чарм маҳсулотлари импорти эса 80 фоизга қисқарди.


Онлайн мулоқот якунида “Ўзчармсаноат” уюшмаси корхоналари ҳамда Франция тадбиркорлари ўртасида яқин алоқаларни йўлга қўйиш истиқболлари бўйича амалий ва ташкилий масалалар муҳокама қилинди ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмасининг Франциядаги бизнес маслаҳатчиси Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати корхоналарига барча масалаларда амалий ёрдамга тайёр эканлигини билдиришди.
Мулоқот сўнгида бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқиш ва ҳар ойда камида 2 мартадан мулоқот ташкил этиб боришга келишиб олинди.
 

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией