“ЎЗБЕКЧАРМПОЙАБЗАЛИ” УЮШМАСИ — Хизматлар

УЮШМА АЪЗОЛАРИ УЧУН ИМТИЁЗЛИ ХИЗМАТЛАР:

  • молиялаштиришга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш (инвестицияларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш учун мониторинг ўтказиш), маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция дастурларини амалга оширишнинг самарадорлиги юзасидан, шунингдек инвестицион циклнинг барча босқичлари бўйича жалб қилинган хорижий кредит тизими мониторингини ўтказиш;
  • бизнес фаолиятни таҳлил қилиш ва такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқиш бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
  • потенциал ҳамкорлар билан музокаралар ташкил қилиш;
  • маҳаллий ва халқаро кўргазма, ярмарка, конкурс ва тендерларда иштирок этишни ташкил қилиш;
  • реклама компанияларини ташкил қилиш, ҳамда уюшма аъзолари ҳақида реклама маълумотларини уюшма  сайтида ва ахборот нашрларида жойлаштириш;
  • сифат менеджменти тизимини жорий қилиш;
  • ташқи иқтисодий алоқаларни йўлга кўйиш ва янги бозорларга чиқиш мақсадида хорижий экспортёрларни жалб қилиш;
  • кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда кўмаклашиш, ўқув курсларини, ҳамда кадрлар малакасини ошириш курсларини, ўқув тренинглари, семинарлар ва конференцияларни ташкил қилиш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган уюшма ваколати доирасидаги бошқа масалаларни ҳал килиш.
«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси расмий каталоги (2017)|Юклаб олиш  (.pdf, 6,86 мб.)
«Ўзбекчармпойабзали» уюшмасининг аъзолик шартномаси |Юклаб олиш (.docx, 183 кб.)

Уюшмага аъзо бўлиш учун талаб этиладиган хужжатлар

  1. Бошқарув раиси номига  таъсисчи  томонидан  тасдиқланган  кириш хати.
  2. Таъсис шартномаси(нусхаси).
  3. Корхона Низоми (нусхаси).
  4. Корхонанинг рўйхатдан ўтган гувохномаси.
  5. Корхонанинг юридик манзили тўғрисда тасдқловчи  хужжати ёки ижара шартномаси.
  6. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан (тасдиқнома нусхаси) агар раҳбар чет эл фуқароси бўлса.
  7. Раҳбар тўғрисида маълумотнома (обективка) — 4 расм.
  8. Диплом ва харбий хизмати тўғрисидаги гувохнома (нусҳаси).
  9. Раҳбар ва бош ҳисобчи лавозимига тайёрланганлиги тўғрисида буйруқ нусхаси ва  таъсисчилар баён(нусхаси).
  10. Корхонанинг охирги йиллик баланси агар аввал фаолият кўрсатган бўлса (нусха).
  11. Ишлаб чиқаришдаги асбоб ускуналар  рўйхати ва ишлаб чиқариш  қуввати ҳақидаги маълумот.
  12. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати ҳақида маълумот.

Бизга мурожат килинг

Если у вас есть вопросы то вы может отправить нам быстрое сообщения