(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ МАНЗИЛИ: АФҒОНИСТОНДА “ЎЗЧАРМСАНОАТ” УЮШМАСИНИНГ ЯНГИ САВДО УЙИ ОЧИЛАДИ

Дата публикации: 12 March 2020

“Ўзчармсаноат” уюшмасида Афғонистон Ислом Республикасининг “Enjaz Jawid” Ltd компаниси вакиллари билан Ўзбекистондаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, тайёр чарм, пойабзал ва мўйна маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилиш масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида уюшма раҳбарияти бугунги кунда мамлакатимизда чарм-пойабзал соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналар ва уларнинг маҳсулотлари тўғрисида хорижлик сармоядорларга маълумот беришди. Шунингдек Ўзбекистонда ўз ишини бошлаш истагида бўлган чет-эллик инвесторларга яратилган имкониятлар, берилаётган преференциялар тўғрисида фикр юритилди. 

Шунингдек, мулоқотда "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" тамғаси остидаги маҳсулотлар дунёнинг 25 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинаётгани, талаб эса кун сайин ўси бораётгани қайд этилди.

Музокаралар вақтида Афғонистонлик инвестор Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган юқори қушилган қийматли тайёр пойабзал, чарм-атторлик буюмлари, спорт товарларининг сифати юқори эканлигини қайд этди. Шу мақсадда мамлакатимизда тайёрланган бу турдаги маҳсулотларни Афғонистонга экспортини кенгайтиришни мақсад қилганини баён қилди.

Бундан ташқари, инвестор “Ўзчармсаноат” уюшмаси билан ҳамкорлик алоқларани кенгайтириш мақсадида Афғонистонда уюшманинг ваколатхонаси ҳамда савдо уйини очишни мақсад қилган. Бу борада уюшма рахбарияти амалий кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Мулоқот давомида хорижлик сармоядор Ўзбекистондан яна мўйна, жун маҳсулотларини ҳам харид қилишни режалаштирганини такидлаб ўтди. 

Учрашувда қимматбаҳо гиламлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқалари муҳокама этилди. Бу борада Афғонистонда тўпланган тажрибани республикмиз корхоналарида қўллаш, Афғонистонлик инвесторларни айни соҳага сармоя киритишга кенг жалб қилишнинг барча жиҳатлари мухокама этилди.

Афғонистонлик инвестор Самрақанд вилоятида бўлиб, “Ulkan Laziz”, “MiniTex”, “Urgut Elit Servis” МЧЖ ва бошқа кўплаб корхоналарда бўлиб, улар ишлаб чиқараётган пойабзал, чарм-атторлик буюмлари, спорт товарлари билан танишди. Дастлабки экспорт келишувларига эришилиб, намуналар тақдим этилди.

Учрашув якунида  “Ўзчармсаноат” уюшмаси  ҳамда “Enjaz Jawid” Ltd компаниси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан барча жиҳатлар тўлиқ кўриб чиқилиб меморандум имзолаш келишиб олинди.

Оцените наш сайт

Сайт разработан дизайн - студией