(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

“MADE IN UZBEKISTAN”  ТАМҒАСИ ОСТИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ПОЙАБЗАЛ ВА ЧАРМ-АТТОРЛИК БУЮМЛАРИ  УЧУН РОССИЯ БОЗОРИГА ЙЎЛ КЕНГАЙМОҚДА

Дата публикации: 05 March 2020

“Ўзчармсаноат” уюшмасида “United Technologies” компанияси вакиллари билан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ҳар хил турдаги пойабзал, тайёр чарм ва чарм-атторлик маҳсулотларини Россия бозорига экспорт қилиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида уюшма раҳбарияти компания вакилларига бугунги кунда Ўзбекистонда чарм-пойабзал соҳасида фаолият олиб бораётган корхоналар ва маҳсулот турлари ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, хорижий сармоядорларга мамлакатмизда чет-эл инвесторлари учун яратилган шарт-шароитлар, берилаётган имтиёз ва преференциялар тўғрисида фикр юритилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, “United Technologies” компанияси дунёдаги энг йирик саноат йўналишидаги ташкилотлардан бири саналади. Шунингдек, хозирда “Садовод” савдо мажумасида ҳам ўз фаолиятини олиб бориб, чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги, тиббий маҳсулотларни харидорларга етказиб бериш билан шуғулланади.

“Садовод” мажумаси Москвадаги йирик улгуржи савдо ҳудуди саналади. Бугунги кунда 40 гектар майдонда 8000 ортиқ дўкон иш олиб боради. Йилига ушбу мажмуадан 36 500 000 улгуржи савдогар Россиянинг турли ҳудудларига маҳсулотларни тарқатиш билан шуғулланади. Демак, бу мажмуада Ўзбекистон “Showroom”нинг ташкил этилиши маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун катта имкониятларни очади.

Мулоқотда компания вакили айнан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал ва чарм-атторлик буюмлари жумладан табиий чармдан курткалар, аёллар сумкаси ва махсус пойабзалларнинг айнан “Садовод” мажмуасида савдосини йўлга қўйишни мақсад қилганини билдирди.

Учрашувда уюшма раҳбарияти мамлакатимиздаги корхоналар ва уларнинг маҳсулотлари ҳақида маълумот бериш баробарида, дастлабки наъмуналарни ушбу мажмуа дўконларида жойлаштиришга тайёр эканлигини билдирди.

Чет-эллик сармоядор тез кунда Россия бозори талаб этадиган стандартлар ва наъмуналарни Ўзбекистонга жўнатишини қайд этди. Ушбу наъмуналар асосида маҳаллий корхоналаримиз чарм, чарм маҳсулотлар хусусан, куртка, сумкалар ҳамда махсус пойабзалларни етказиб беришни бошлайди. Синов натижалари мувофаққиятли якунлангач дастлабки маҳсулотлар “Садовод” мажумасидаги Ўзбекистон “Showroom”ига жойлаштирилади.

Учрашувда “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва компания ўртасидаги ҳамкорликнинг келгуси истиқболлари келишиб олинди.

Оцените наш сайт

Сайт разработан дизайн - студией