(+99871) 2079555

Эълонлар

Дата публикации: 15 April 2021

“Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзолари бўлган корхоналар раҳбарлари диққатига!

“Ўзчармсаноат” уюшмаси Бошқарув йиғилишининг 2021 йил 14 апрелдаги 
12-сонли йиғилиш баёни қарорига мувофиқ  2021 йилнинг 23 апрель куни соат 15:00 да “Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзоларининг навбатдаги умумий йиғилиши видео конференц алоқа (ВКА) шаклида Тошкент шаҳри “Ўзчармсаноат” уюшмаси биносининг Анжуманлар залида (манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 109-уй) ўтказилади.
Умумий йиғилишнинг кун тартиби қуйидаги масалалардан иборат:
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишини видео конференц алоқа (ВКА) тизимида ўтказишни маъқуллаш тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 8 февралдаги ПҚ-4982-сонли  қарори ижросини ташкил этиш тўғрисида.
4. 2021 йилда соҳага инвестицияларни жалб қилишни янада кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, Ҳукумат томонидан белгиланган экспорт кўрсаткичлари ижросини таъминлаш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада кучайтириш тўғрисида.
5. Уюшма ҳамда Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан 2020 йилда фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни шу жумладан, ўтказилган аудит текшируви хулосасини кўриб чиқиш ва маъқуллаш.
6. Уюшма ҳамда Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан 2021 йилда фойдаланилиши бўйича харажатлар сметасини кўриб чиқиш ва маъқуллаш.
7. “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо корхона ва ташкилотларнинг тўлов интизомини 2020 йилдаги ҳолати ва 2021 йилда тўлов интизомини мустаҳкамлаш, хусусан дебиторлик қарзларни ундириш чораларини  янада кучайтириш тўғрисида. 
8. Уюшма Кенгаши аъзоларини сайлаш.
9. Уюшма бошқаруви аъзоларини тайинлаш.
10. Уюшманинг ижро этувчи аппарати тузилмасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда ушбу тузилмани янгидан тасдиқлаш.
11. Уюшма аъзолигига қабул қилиш шартномасининг намунавий шаклига ўзгартириш ва қўшимчалар киритган ҳолда уни янги таҳрирда тасдиқлаш.
12. “Ўзчармсаноат” уюшмаси аъзолигига қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш тартиби тўғрисида НИЗОМга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асосида янги таҳририни тасдиқлаш.

Умумий йиғилишда иштирок этувчилардан ўз паспортларини Саноқ комиссияси аъзоларига кўрсатишлари, агар вакил иштирок этадиган бўлса ушбу вакил номига юридик шахс номидан йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган Ишончномани Уюшманинг +99893 399 00 44 рақамли телеграмм канали орқали тақдим этишлари сўралади.
Йиғилиш иштирокчилари йиғилишга видео конференц алоқа (ВКА) тизимига уланиш орқали ёки йиғилиш ўтказиладиган жойга шахсан келиш орқали иштирок этишлари мумкин. 
Йиғилиш иштирокчилари 2021 йил 23 апрель куни соат 14-00дан 15-00 гача рўйхатга олинади.
Қўшимча маълумот олиш учун телефон: 71 207 95 55 (ички 160). 

Оцените наш сайт

Сайт разработан дизайн - студией