(+99871) 2675847
(+99871) 2675374

O'zbekiston Respublikasi davlat madhiyasi

Чоп этилган сана: 28 Декабрь 2017

Давлат мадҳияси

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХИИ-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

(Тинглаш учун босинг)

 

 Мадҳия матни 

Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,  
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!  
Яшнагай то абад илму фан, ижод,  
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон! 

Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!  
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,  
Оламни маҳлиё айлаган диёр! 

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,  
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!  
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,  
Ҳақсевар, она юрт, мангу бўл обод! 

Олтин бу водийлар — жон Ўзбекистон,  
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!  
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,  
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

 

PDF форматида кочирволиш

Мутал Бурхонов мусикаси  
Абдулла Орипов ше'ри

Сайт разработан дизайн - студией