(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

"ЎЗЧАРМСАНОАТ" УЮШМАСИНИНГ ИТАЛИЯЛИК ХАМКОРЛАР БИЛАН АЛОҚАЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШ

Чоп этилган сана: 29 June 2018

19-23 июн кунлари "Ўзчармсаноат" уюшмаси, Уюшма раиси Сардор Умурзаков бошчилигида ва республикамизнинг чармни қайта ишлаш саноати вакиллари билан биргаликда Италияга ташриф амалга оширдилар. Ташриф давомида тадбиркорлар Узбекистоннинг терини қайта ишлаш қувватларини  кенг кўламда модернизация қилиш ва тўлалигича тайёр чарм  (чарм хом ашёсини қайта ишлашни 3-чи босқичи) ишлаб чиқаришга ўтказиш дастури доирасида харид қилиниши режалаштирилган чармни ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини ўрганиш мақсадида Италиянинг етакчи заводлари билан танишдилар. Ташрифлар сўнгида Италиянинг етказиб берувчилари билан шартнома нарҳлари, ётказиб бериш шартлари ва муддатлари, инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш графиги ва бошқа тегишли масалалар юзасидан якуний музокоралар олиб борилди.

Бундан ташкари 22 июн куни Узбекистоннинг Италиядаги элчихонаси ёрдамида Миланда юртимизнинг чарм-пойабзал соҳасидаги оҳирги ислохотлар боис савдо-саноат ва инвестицион хамкорликнинг янги имкониятларига бағишланган брифинг ўтказилди. 100 тадан зиёд иштироқчилар йигилган тадбирда  ASSOMAC -  пойабзал, чарм буюмлари ва  ускуналар ишлаб чиқарувчилари Уюшмаси, UNIC - чарм саноати миллий иттифоқи,  "Италия-Узбекистон" савдо-саноат палатаси, UNICREDIT банки, SACE давлат экспорт-кредит агентлиги, SIMEST италия компанияларини хорижда қуллаб-қувватлаш  давлат акционерлик компанияси хамда Италиянинг чарм, асбоб-ускуна, пойабзал ва химикатлар ишлаб чиқарувчилари қатнашди. Учрашув якунида томонлар Италиянинг ишбилармонлар доирасини Узбекистонга жорий йил октябрь ойида ўтказиладиган UzcharmExpo халқаро кўргазма даврида ташрифини ташкил этишга келишдилар. Италиялик хамкорларнинг ташрифи пайтида Италия инвестициялари иштирокида амалга ошириладиган аник лойиҳалар мухокама қилинди. Шунингдек, учрашув сунгида "Ўзчармсаноат" ва ASSOMAC уюшмалари уртасида инвестицион ва савдо-саноат фаолиятдаги хамкорлик меморандуми имзоланди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией