(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

"ЎЗЧАРМСАНОАТ" УЮШМАСИ БОШҚАРУВИНИНГ ЙИҒИЛИШИ

Чоп этилган сана: 04 August 2018

Жорий йилнинг 30 июл куни “Ўзчармсаноат” уюшмаси бошқарувининг, мутасаддилик қилинадиган тармоқларнинг ҳозирги фаолияти билан боғлиқ долзарб вазифалар ва масалалар мухокамасига бағишланган, навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тармоқ экспортини ошириш ва чет эл инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича кўзланган чоралар ижросини сўзсиз таъминлаш ва янги тадбирларни тайёрлаш йиғилишнинг асосий мавзуси бўлди.
 

Шунингдек республикамизда ҳосил бўлаётган чарм хом ашёсини якуний босқичгача қайта ишлаб 100% тайёр чарм ишлаб чиқаришга ўтиш мақсадида қабул қилинган маҳаллий чармни қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш инвестиция дастурини амалга ошириш масалалари, Италияда ишлаб чиқарилган технологик асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича импорт контрактларини имзолаш жараёнини жадаллаштириш назаридан, батафсил кўриб чиқилди.
 

Бундан ташқари тегишли мавзу юзасидан Уюшманинг таркибий бўлинмалари ҳисоботлари эшитилди ҳамда методология, кадрлар ва ижро-интизом масалалари бўйича янги вазифа ва тадбирлар белгилаб олинди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией