(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ЎЗБЕКИСТОН “MOSSHOES” КЎРГАЗМАСИДА

Чоп этилган сана: 13 September 2020

“Ўзчармсаноат” уюшмаси “MosShoes” халқаро кўргазмасида яна бир бор Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг сўнги ютуқларини тақдим этди.  
“MosShoes”  Россияда ўтказиладиган энг йирик ва узоқ йиллик тарихга эга кўргазма саналади. У 1997 йилдан буён ўтказилиб келинади. Ўтган вақт давомида мазкур анжуман чарм-пойабзал ва мўйна саноати вакиллари учун қулай бизнес мулоқот майдони бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Янги ҳамкорлар топиш ҳамда соҳанинг сўнги ютуқларидан ҳабардор бўлиш учун ўзига хос кўприк вазифасини ўтаб келмоқда. Ўзбекистон мазкур кўргазмада бу йил 4 бор ўз экспозициясини тақдим этди. Мамлакатимизнинг ўндан ортиқ компаниялари анжуманларда нафақат маҳсулотларини тақдим этиш имкониятига эга бўлади, балки янги ҳамкорлар билан манфаатли келишувларни имзолашга эришади. Шунингдек, Европа, МДҲ давлатлари бозорига чиқиш имкониятини қўлга киритиб бормоқда. Ушбу кўргазмада дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан келган компаниялар  мингдан ортиқ брендлари билан иштирок этишди. “MosShoes”да ҳар йили ўртача ҳисобда Россиянинг турли ҳудудлари ва яқин хориж давлатларидан 12 000 мингдан ортиқ меҳмонлар иштирок этади. Айни вақтда кузатилаётган эпедемиологик вазият сабаб, Россияга киришдаги чекланишларга қарамасдан Ўзбекистон кўргазмада иштирок этаётган давлатлар қаторидан жой олди. 


Уюшманинг жамоавий стендида мамлакатимизнинг 18 та корхонаси маҳсулотларини тақдим этди. Доимий, Ўзбек чарм-пойабзал маҳсулотларини бу йил чарм-атторлик буюмлари ҳам тўлдирди. Биринчи бор кўргазмага қўйилган маҳсулотлар ҳамкорлар диққатини тортмасдан қолмади. Буни Европа бозорлари уларга катта қизиқиш билдирганида ҳам кўриш мумкин.
Тўрт кунлик ишчан кайфиятдаги мулоқотлар ва экспонентларнинг манфаатли музокаралари янги шартнома ва келишувлар имзоналишига сабаб бўлди. Хусусан, Россиянинг ПФК "Парижская коммуна" компаняси билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида  мамлакатимиз маҳсулотларини Россияга экспорт ҳажмини ошириш бўйича келишувларга эришилди. Компания директори ўринбосари Иван Татарчук мулоқотлар давомида “Улуғбек экспорт трейд” корхонасига маҳсулотларни ўз вақтида сифатли етказиб бергани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.  Компания шунингдек, Андижон вилоятида жойлашган “OSIYO SAVDO SANOAT” фабрикаси билан ҳам  ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар ўтказди.


Бундан ташқари, табиий чарм йўналишида ҳам экспертлар билан мулоқотлар бўлиб ўтди. Жумладан ана шундай эксперт Ольга Рувинской шу кунларда Москвада  яна битта “Чарм услуби” шоу-румини очишни мақсад қилганини билдирди.Эслатиб ўтамиз Санкт-Петербургдаги шоу-рум айни вақтда мавофаққиятли ишлаб турбди. “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо мўйначилик корхоналари билан ҳам ҳамкорлик алоқларини йўлга қўйиш бўйича қатор учрашувлар ташкил этилди. Жумладан “Made in Uzbekistan” бренди остидаги қоракўл, тайёр ва ярим тайёр чарм, чарм атторлик буюмлари учун териларни хориж бозорларига етказиб бериш масаласи кўриб чиқилди.
Илк бор кўргазма доирасида Россиялик ретейлерлар билар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида онлайн мулоқотлар ҳам бўлиб ўтди. Ҳусусан, “Tojir Group” корхонаси Ростов-на-Донудаги етказиб бериувчилар билан ана шундай мулоқотларни ўтказди.Мулоқотлар давомида  етказиб бериш ҳизматларининг янги имкониятлари ва ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув шартлари муҳокама этилди.  Маҳсулотларни “Wildberries” каби онлайн ретейл сегментига жойлаштириш масаласи кўриб чиқилди. Тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама этилди. Бу уюшмага аъзо корхоналар учун янги ва истиқболли йўналишдир. Айни шу йўналиш орқали Россиялик ишлаб чиқарувчилар сертификатлаштириш ва маркировка масаласига ечим топишган.


Ўзаро икки томонлама учрашувлар чоғида  экспозиция иштирокчиларига Ўзбекистон қонунчилигидаги ўзгаришлар, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан хорижий сармоядорларни қўллаб-қуввтлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар хақида батафсил маълумот берилди.
Бугунги кунда Ўзбекисон буюртмачилар учун ўз брендига эга янги ва истиқболли майдон сифатида танилиб бормоқда. Уюшма асосий эътиборни айнан маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратмоқда. Шунингдек, сунний чарм ва тайёр тери, бутловчи қисмлар, тайёр пойбзал ишлаб чиқаришга қаратмоқда.


Кўргазманинг сўнги кунида болалар пойабзалини ишлаб чиқарувчи “Indigo Kids” компанияси билан музокаралар ўтказилди.Мулоқотда болалар оёқ кийимлари учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш масаласи кўриб чиқилди. “Патриот” компанияси эса  турли ассортиментдаги эркаклар пойабзалларини харид қилиш бўйича мулоқотлар ўтказди. Анжуман якунида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият яхшиланиши билан Ўзбекистон корхоналарига бизнес-тур ташкил этишга келишиб олинди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией