(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

ЎЗБЕКИСТОН-ФРАНЦИЯ ХАМКОРЛИКНИ МУСТАХКАМЛАШ

Чоп этилган сана: 22 July 2018

2018 йилнинг 13 июл куни ўзбек-франция хукуматлараро комиссиясининг 7-йиғилиши арафасида "Франция - Ўзбекистон" ишбилармонлари кенгаши вице-президенти Патрик Станжер билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида чарм-пойабзал соҳасидаги икки томонлома алоқаларни ривожлантириш ҳамда республикамизда амалга оширилаётган умумиқтисодий ва тармоқдаги ислоҳотлар шароитида Ўзбекистонга Франция инвестицияларини жалб этиш салоҳияти мухокама қилинди. Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг ҳозирги холати ва инвестициявий жозибадорлигини ёритиб бериш мақсадида Франциянинг молия ва банк муассасалари, салоҳиятли инвесторлари, пойабзал ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, машҳур бренд ва фешн-нашрлари вакилларини таклиф этган ҳолда улар учун Париж шаҳрида аҳборот брифинги уюштирилиши мақсадга мувофиқ деб топилди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией