(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

РОССИЯЛИК БУЮРТМАЧИЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ

Чоп этилган сана: 04 August 2018

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси кўмагида 2018 йил 26 июл куни “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси Сардор Умурзаков бошчилигидаги делегация россиялик ҳамкорлар ва салоҳиятли буюртмачилар билан Москва шаҳрида бир қатор учрашув ва музокараларни ўтказди.

Россиянинг энг йирик пойазал корхоналаридан ҳисоболанган “Парижская коммуна” раҳбарияти билан ўтказилган катта аҳамиятли учрашувда, пойабзалларнинг чармдан бўлган компонентлари ва маҳсус пойабзалллар аутсорсинги бўйича муҳим келишувларга эришилди. Шунингдек томонлар Фарғона вилоятидаги ҳарбий ва маҳсус пойабзал ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш ва модернизация қилиш лойихасига инвестиция киритиш истиқболларини мухокама қилдилар ва лойханинг иқтисодий ва саноат жиҳатларини биргаликда пухта ишлаб чиқиш бўйича келишдилар.

Бундан ташқари "Дружба народов", "БТК", "Арта Орто", "Сплав", "Корри Групп", "Вахруши-Литобувь" ва бошқа пойабзал ишлаб чиқарувчи компания викиллари билан ҳам музокаралар ўтказилди.  Пойабзал компонентларини ва тайер маҳсулотларни аутсорсинг асосида Ўзбекистон  фабрикаларида тикиб бериш йўналишидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ушрашувларнинг асосий мавзуси бўлди. Музокоралар давомида “Ўзчармимпэкс” ташқи савдо компаниясининг ўрни ва унинг маҳаллий чарм-пойабзал корхоналарига техник консалтинг ва аудит хизматини кўрсатиш, жалб этиладиган ҳорижий мутахассислар ва технологлар ёрдамида ISO:9001 сифат менежменти стандарларини жорий этилишида кўмаклашиш, сифатли фурнитура ва бутловчиларни катта ҳажмларда харид қилиб чарм-пойабзал корхоналарига тарқатиш, маҳсулот сифатини назорат қилиш ҳамда экспорт контрактларида белгиланган етказиб бериш муддати ва шартларига риоя этилишини таъминлашдан иборат асосий вазифалари таъқидлаб ўтилди.

Учрашувлар якунида мамлакатимиз чарм-пойабзал соҳасининг саноат ва иқтисодий конъюнктурасига баҳо бериш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йулга қўйиш имконитяларини пухта ўрганиш мақсадида россиялик буюртмачилар вакилларининг жорий йилнинг август-сентябрь ойларида Ўзбекистонга ишчи ташрифларини уюштириш бўйича бир қатор келишувларга эришилди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией