(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

“MAPLE TRICOT INDUSTRIES” КОМПАНИЯ БИЛАН ЎЧРАШУВ

Чоп этилган сана: 22 July 2018

Жорий йилнинг 16 июл куни “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти Малайзиянинг етакчи тўқимачилик корхоналари қаторидан ўрин олган “Maple Tricot Industries” компанияси директори Хадмуддин Рафик билан учрашув ўтказди. “Maple Tricot Industries” компаниясининг асосий ишлаб чиқариш йўналишларидан бири бу махсус ва форма кийимини ишлаб чиқариш ҳисобланади. Томонлар томонидан олиб борилган сермаҳсул музокалар давомида жаноб Рафик чарм-пойабзал сохасининг ҳозирги ҳолати и тармоқдаги оҳирги ислоҳотлар билан таништирилди, Тошкент шаҳрида ҳар йили икки маротаба ўтказиладиган “MahsusExpo” кўргазмасида иштироқ этиш истагини билдирди ҳамда келгусида Ўзбекистонда махсус кийим ва пойабзал ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиш учун инвестиция киритиш нияти борлигини айтиб ўтди. Ташриф якунида томонлар ушбу йўналишдаги хамкорликни жадаллаштириш ва аниқ чораларни белгилаш учун кейинги учрашувларни уюштириш масаласини мухокома қилдилар.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией