(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

ИТАЛИЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЧАРМНИ ҚАЙТА ИШЛАШ АСБОБ УСКУНАЛАРНИ ХАРИД ҚИЛИШ БЎЙИЧА ШАРТНОМАЛАР ИМЗОЛАНДИ

Чоп этилган сана: 09 August 2018

“Ўзчармсаноат” уюшмаси 2018 йил 7 август куни Hyatt Regency Tashkent мехмонхонасининг конференц-залида АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” раҳбарияти, Ўзбекистоннинг Италиядаги дипломатик миссияси раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг вакиллари иштирокида маҳаллий чармни қайта ишлаш корхоналарини 100 фоиз тайер чарм ишлаб чиқаришга ўтказиш мақсадида қабул қилинган модернизация дастури доирасида ушбу корхоналар учун чарм хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича Италияда ишлаб чиқарилган юқори технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш контрактларини имзолашга бағишланган тантанали маросимини ўтказди.

Мазкур воқеа Ўзбекистонда ўтказилган дастлабки учрашув ва музокаралар, Уюшма ва чармни қайта ишлаш корхоналари вакилларининг Италиялик ишлаб чиқарувчилар заводларига амалга оширган ишчи ташрифлари ҳамда имзоланадиган битимларнинг жиҳатлари ва етказиб бериш муддатлари батафсил ва пухта тайерланганлигининг мантиқий натижаси бўлди.

Уюшма раиси ўз нутқида таъқидлаганидек, мазкур контрактларни имзолаш маҳаллий чарм бозорини тўлдириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва юқори сифатли тайер пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш хажмларини ошириб бориш учун мустахкам хом ашё базасини яратишни назарда тутган Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал соҳасини тубдан трансформация қилиш жараёнини бошлаб берди.

Маросим якунида томонлар асбоб-ускуналарни етказиб бериш, ўрнатиш ишлари ўз вақтида якунланишига ва чармни қайта ишлаш бўйича янгиланган қувватларни тезкор ишга туширилишига самимий ишончларини билдирдилар.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией