(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

ИККИ ЙИЛДА 248 ТА ЯНГИ ЛОЙИҲА: БУ ХАҚДА "ЎЗЧАРМСАНОАТ" УЮШМАСИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНИ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР  ВА КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР ҲУСУСИДА МАЪЛУМОТ БЕРДИ.

Чоп этилган сана: 06 February 2020

Ўзбекистон Президенти Администрацияси хузуридаги АОКАда “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453 сонли қарори ижроси юзасидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда ўтган йилда 2018 йилга нисбатан 1,4 марта кўп саноат маҳсулотлари, жумладан 86,1 млн жуфт пойабзал, 60 млрд сўмлик чарм-атторлик буюмлари ишлаб чиқарилгани қайд этилди.

Анжуман давомида импортни оптималлаштириш ҳисобига жорий йилда “Ўзчармсаноат”да ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси сунъий чарм бўйича 100 фоизга, пойабзал тагликлари бўйича 92 фоизга, спорт анжомлари бўйича 84 фоизга, спорт сумкалари бўйича 78 фоизга етказилиши ҳақида маълумот берилди.

2019 йилда,  соҳага қиймати 146,2 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилиб, 90 лойиҳа якунланди. Мисол учун, Тошкент шаҳридаги «ТОП СМАРТ ЛАЙН» корхонасида томонидан йилига 20 минг тонна полиуретан хом ашёси ишлаб чиқариш қувватига яратилди.
Шунингдек, “Ўзчармсаноат” уюшмаси Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжон давлатларида ваколатхоналар, савдо уйлари очиш орқали юртимиздаги юзга яқин янги корхонани экспорт фаолиятига жалб этмоқчи.

Уюшма маҳаллий инвесторлар билан ҳамкорликда 2020-2022 йилларда қиймати 421,0 млн долларлик, шундан 196, 8 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Натижада 2020 йилда 7500, 2020-2022 йилларда эса 21000 янги иш ўрни яратилади.

Тадбирда янги лойиҳалар асосан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилгани, бу эса 360,0 млн долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилиши қайд этилди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией