(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

IFF-ЕВРООСИЁ БОШҚАРУВИ  ЙИҒИЛИШИ 

Чоп этилган сана: 15 October 2020

Халқаро мўйна федерациясининг Евроосиё бўлинмаси бошқарувининг навбатдаги йиғилиши видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтди. Онлайн мулоқотда IFFнинг бош директори Марк Оутен ва молия директори Киран Маҳмуд, «Русмўйна» раҳбари Аркадий Ревзин, «Россия мех уюшмаси» раиси Елена Шматова, «Белорусмўйна» директори Геннадий Попов, «Туркия мех ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар» ассоциациясидан Али Явуз  «Қозоғистон мўйна саноати ва савдо» уюшмаси раҳбари Сергей Ведяшев иштирок этди. Йиғилишни IFF-Евроосиё бўлинмаси раиси, Россия мўйна ишлаб чиқарувчилар кенгаши президенти Сергей Столбов очиб берди.


Ушбу нуфузли ташкилотга Ўзбекистон 2018 йилда аъзо бўлган. Россия, Беларусь Республикаси, Қозоғистон ва Туркия каби Евроосия кенгашининг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.
Халқаро мўйна федерацияси-халқаро ташкилот саналади. Унга 38 та давлат аъзо. Мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича барча қисмларни қамраб олган. Савдо уйларини ташкил этган. IFF мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришда янги стандартларни жорий қилади. Соҳага бўлаётган ижобий ва салбий тасъирларни ўрганиб боради. Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Ёш мутахассисларни ўқитишга кўмаклашади.


Йиғилишда дастлаб IFF-Евроосиё томонидан соҳада амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек 2019 йилга мўлжалланган бюджетининг ижроси кўриб чиқилди. Бундан ташқари Дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият сабаб 2020-2021 йилларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режаси муҳокама қилинди.  IFF-Ёвроосиё бўлинмасига аъзо давлатларнинг янги шакли тасдиқланди. 


IFF-Ёвроосия бўлинмасининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди. 

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией