(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

ЭЪЛОН!

Чоп этилган сана: 03 July 2018

ТЕЗКОР!!!

Чарм-пойабзал ва мўйначилик сохасида фаолият юритаётган тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва истиқболли инвесторлар диққатига.

 

“Ўзчармсаноат” уюшмаси Тошкент ш. Олмазор туманида чарм, пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, материаллар, ёрдамчи ва бутловчи қисмлар, фурнитура, химикат ҳамда мўйна ҳом-ашёси ва жунни қайта ишлаш ва тайер буюмлар ишлаб чиқаришга қаратилган янги кувватларни ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифлари қабул қилинишини эълон қилмоқда.

Мазкур таклиф этилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Олмазор тумани ҳудудидан ер майдонлари ажратилиши, бино ва иншоотлар нулга тенг қийматида берилиши ҳамда лойиха қийматининг бир қисмини имтиёзли шартларда кредитлаш-молиялаштириш масаласида  ёрдам кўрсатиш кўзда тутилганлигига эътиборингизни қаратамиз.

Таклиф этилаётган лойиха бўйича тақдим этиладиган батафсил маълумотда қўйидагилар акс эттирилиши лозим:

  • лойиҳа мақсади;
  • лойиҳа ташаббускори;
  • ер майдони, бино, иншоотларга бўлган эхтиёж ва инженер коммуникацияларга қўйилган талаблар;
  • лойиҳанинг дастлабки қиймати - молиялаштириш манбаалари ва кўшимча талаб этиладиган маблағ миқдори кўрсатилган ҳолда;
  • лойиҳа қуввати - ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кесимида;
  • лойиҳани амалга ошириш муддати.

Лойиҳа таклифларни zohmirsaid@mail.ru электрон манзили бўйича юборишингизни сўраймиз.

Бизнинг мутахассисларимиз Сизни сўровингизни кўриб чиқиб Сиз билан қисқа муддатда боғланишади.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией