(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

“ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ САНОАТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОХОТЛАР АСНОСИДА САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ” БРИФИНГИ

Чоп этилган сана: 08 June 2018

“Ўзчармсаноат” уюшмаси Ўзбекистон Республикасининг Россия федерациясидаги элчихонаси кўмагида 6 июн куни “Ўзбекистон: чарм-пойабзал саноатида амалга оширилаётган ислохотлар асносида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг янги истиқболлари” мавзусида Россиянинг ишбилармон доиралари вакиллари учун брифинг ўтказди. 
Мазкур тадбир, жорий йил май ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорига асосан чарм ва пойабзал саноати ҳамда мўйначилик тармоғида бўлаётган туб ўзгаришларни россиялик ҳамкорлар ва инвесторларга ёритиб бериш долзарблигини эътиборга олган холда юкори савияда ташкил этилди.
“Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Сардор Умурзаковнинг нутқида батафсил акс эттирилган соҳадаги кенг кўламли янгиликлар брифинг қатнашчилари томонидан жонли қизиқиш уйғотганлиги сабабли тақдимотдан кейин улар билан “савол-жавоб” шаклида давомий сессия ўтказилди.
Айникса россиялик ишбилармонларни Ўзбекистонда савдо ваколатхоналарни ва қўшма корхоналарни ташкил этиш жихатлари, республикамиздаги чарм хом ашёсини қайта ишлайдиган корхоналарни кенг кўламда қайта ихтисослаштириб тайер чарм ишлаб чиқаришга ўтказиш ҳамда пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини тубдан ошириш бўйича инвестиция дастурлари, тайер маҳсулот ишлаб чиқарувчи махаллий корхоналар манфаатларини ҳимоя қилиш, “Ўзчармсаноат” уюшмасининг ташқи иқтисодий фаолиятидаги янги қирралари ва бу борада унинг тасарруфида “Ўзчармимпекс” шўъба корхонаси ташкил этилгани, қорақўлчилик тармоғини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, жумладан, ўзбек қоракўлини жаҳон мўйна аукционларига чиқариш истиқболлари ва шу билан бирга қоракўлни юртимизда чуқур қайта ишлаб ундан юқори сифатли тайёр буюмлар тикилишини таъминлаш масалалари жуда ҳам қизиктирди.
Брифинг якунида, янги шароитдаги ташқи иқтисодий коньюктура афзалликларидан фойдаланиб пойабзал, чарм-атторлик ва қоракўл маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида инвестиция лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш ҳамда пойабзал ва чарм-атторлик фабрикалари учун зарур бўлган фурнитура, асбоб ускуналар, химикат ва бутловчи қисмларни узлуксиз етказиб берилишини кўзлаган ҳолда ўзаро савдо айланмасини кўпайтириш бўйича россиялик бир қатор соҳа тадбиркорларининг Ўзбекистонга ташрифи ва учрашувлари режалаштирилди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией