(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

"БЕЛЛЕГПРОМ" КОНЦЕРНИ РАҲБАРИЯТИ БИЛАН РАСМИЙ УЧРАШУВ

Чоп этилган сана: 04 August 2018

Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида жорий йилнинг 31 июл куни  “Ўзчармсаноат” уюшмаси раҳбарияти уюшма раиси С.Умурзаков бошчилигида “Беллегпром” давлат концерни вакиллари билан расмий учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистоннинг чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларининг ривожланиш тенденцияси, амалга оширилаётган инвестиция дастурлари, ўсиш суръатлари прогнози, кадрлар салоҳиятини кучайтириш чоралари ёритиб берилди. Ўз навбатида меҳмон делегацияси вакиллари Беларусда соҳанинг ҳозирги холати туғрисида гапириб бердилар ва мазкур тармоқда давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъқидлаб ўтдилар.

Биринчи навбатда пойабзалнинг чармдан бўлган компонентларини ва тайер пойабзалларни тикиш учун буюртмаларни ўзбек корхоналарига жойлаштириш истиқболи юқори баҳоланди. Шунингдек Беларусниг мўйна хом ашёсини қайта ишлаш соҳасидаги саноат салоҳиятини ҳисобга олиб, беларуслик хамкорлар томонидан икки мамлакат корхоналарининг ўзаро кооперациясида коракўл ва мўйнабоп қўй терисидан кийим ва буюмлар тикиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди. Бундан ташқари республикамизда ҳосил бўлаётган чарм хом ашёсини якуний босқчигача қайта ишлаб фақат “финиш” кўринишидаги тайёр чарм ишлаб чиқарилишини таъминлаш мақсадида “Ўзчармсаноат” уюшмаси томонидан амалга оширилаётган маҳаллий чармни қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш дастури делегация аъзоларида катта таасурот қолдирди ва шу сабабли учрашув давомида таълим соҳаси ҳамда тери, мўйна ва чармга химиявий ишлов беришдаги касб махорати бўйича ўзаро алмашувни назарда туган ҳолда чарм хом ашёсини қайта ишлаш тармогида яқиндан ҳамкорлик қилиш ташаббуси илгари сурилди. Беларуслик хамкорларнинг пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари , мўйна, қоракўл ва жундан булган кийим ва буюмларни ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилиши бошланган ва янги тармоқ лойихаларидаги инвестициявий иштироки хам дастлабки тахлилларга кўра ўта умидли деб баҳоланди.

Музокаралар якунида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва  “Беллегпром” давлат концерни ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга асос бўладиган келишувларга эришилди. Жорий йилнинг сентябр ойига кўзланган Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида, Беларус делегацияси раҳбари “Ўзчармсаноат” уюшмасини ўзаро фаолиятнинг устувор йўналишларини аниқ белгилаб олиш мақсадида Минск шаҳрига таклиф қилди ҳамда тайер маҳсулотларни аутсорсинг асосида юртимиз фабрикаларидан ҳарид қилишнинг реал имкониятларига баҳо бериш ва Ўзбекистонга инвестиция киритишнинг жиҳатларини батафсил ўрганиш учун бир гуруҳ ишбилармонлар ва пойабзал соҳаси экспертларини юборишга тайёр эканлигини билдирди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией