(+99871) 2684066
(+99871) 2675364

БЕЛЬГИЯ КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИНГ ДАСТЛАБКИ РАУНДИ

Чоп этилган сана: 08 June 2020

Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги элчихонаси ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмаси ташаббуси билан “Cortina Group” дистрибьютор компанияси билан чарм-пойабзал соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича онлайн-мулоқот ташкил этилди.

“Cortina” компанияси дунёга машҳур пойабзал дистрибьютори саналади. Мазкур ташкилот  фақатгина лицензияланган ва шахсий брендлар остида ишлаб чиқарилган пойабзал, кийим-кечаклар савдоси билан шуғулланади. Жумладан, “Safety Jogger”, “Patrick” каби брендларнинг маҳсулотлари ҳам мазкур компания орқали харидорларга етказиб берилади. Компания йилига 30 млн. жуфт пойабзал ва 5 млн. дона кийим-кечакни дунё бўйича тарқатиш билан шуғулланади.

Халқаро ҳамкорлик алоқларини ривожлантириш ва жаҳонда янги шериклар топиш, дунё бозорида ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Cortina” доимо янги ҳамкорлар топишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу сафар компания манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш борасида Ўзбекистон корхоналарини танлади.

Бу ўз навбатида мамлакатимиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун Европа ва дунё бозорига тезроқ кириб бориш учун мақбул йўллардан бири дейиш мумкин. Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини юқори босқичга олиб чиқиш учун яна бир имкон яратилади.

Онлайн мулоқотда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янги босқичини бошлаш ва маҳсулотлар сифатини Европа стандартларига мослаштириш борасида навбатдаги муҳокамалар раундига киришишга тайёр эканликгини билдиришди. Бундан ташқари, Ўзбекистон корхоналарига европалик малакали мутахассисларни жалб қилиш ва хорижий стандартларни кенг жорий қилиш борасида фикр алмашилди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией