(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

2018 ЙИЛ ЯНВАРИНИНГ 16-19-САНАЛАРИДА “МОСШУЗ” ПОЙАБЗАЛ, АКСЕССУАРЛАР ВА БУТЛОВЧИ МАТЕРИАЛЛАР 74-ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Чоп этилган сана: 17 Январь 2018

“МОСШУЗ” мавсумлараро кўргазмасида 2018-йил баҳор-ёз мавсумининг янгиланган коллекцияси, олдинда турган 2018-2019-йиллар куз-қиш мавсуми янги коллекциялари, шунингдек, маҳсулотларнинг омбордан янги партиялари намойиш қилинади.

Нисбатан йирик экспозициялар анъанавий равишда Россия компаниялари: Analpa, Shoesmarket, Avenir, BastoM томонидан тақдим этилади. Кенг танилган турк компаниялари: Rovigo, La Pinta ва Evromoda ҳам ўз коллекцияларини кенг кўламда намойиш қиладилар.

Январдаги тадбирда Россия, Италия, Португалия, Польша, Туркия ва Вьетнамдан анча йирик ишлаб чиқарувчи компаниялари қатнашадилар. Протугалия брендлари: BEPPI, Beppi Kids, WAY by Beppi сотиб олувчиларга ва янги ҳамкорларга ихтиёрий ёш учун пойабзал ва аксессуарларни тақдим қиладилар, Di Gregorio компанияси эса сумкалар коллекциялари билан навбатдаги маротаба анъанавий юқори сифатли итальянча сифат ва дизайнни намойиш қилади. Польша ўзининг энг яхши брендларидан бўлмиш Brado, Marek Pala ва Kwinto томонидан намойиш қилинади.

Болалар ва ўсмирлар пойабзалларини Buddy Dog, Tehnolux, Kemal Pafi, MOF, Flamingo, Trien, Tingo Shoes, Planitoi, Kolibri, Hu Kiet каби компаниялардан ва бошқалардан харид қилиш мумкин бўлади.

Ростов-на-Донудаги ишлаб чиқарувчилар – BASE-MAN/BASE-LINE, Rostov-obuv.ru, Disksen, Sancho, Dan Brunner, Good Lion, C.T.UNLTD, Argus, Arman, Briotti, Авангард, Гарант, Лесто ташриф буюрувчиларни Россиянинг сифатли пойабзаллари ва харид бўйича махсус шароитлар билан хурсанд қиладилар.

Қишки асссортиментдан: LAMB-BOTTI компаниясининг Австралиянинг энг яхши хом ашёларидан тайёрланган уггисини, BASE-MAN, BASE-LINE, SVS дан чарм пойабзаллар коллекциясини, шунингдек, “Золотое руно” мўйначилик фабрикасининг мўйналари ва кийимлик чармларини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.

Шунингдек, кўргазмада ўз дўконларингизнинг ассортиментини кенгайтириш учун аксессуарларни, масалан, DNKA Akcent дан камарларни, Doublecity дан ҳамёнлар ва портмонларни танлаб олиш мумкин бўлади.

Кўргазма доирасида пойабзал бизнесини ривожлантиришнинг амалий масалалари: самарали бошқарув, харажатларни оптималлаштириш, тараққиёт йўлида олға силжиш технологияси, сотиш ҳажмини кўпайтириш, қонун-қоида чегарасидан чиқмаслик дастури бўйича Ишбилармонлик дастури бўлиб ўтади.

Январдаги “МОСШУЗ” пойабзал бозори тадбирлари тақвимида мустаҳкам ўрин эгаллайди ва мавсумлараро даврда бизнесни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар беради.

Кўргазма янги ҳамкорлар билан учрашиш, янги компаниялар билан танишиш, бозорнинг жорий ҳолати ҳақидаги долзарб ахборотлар олиш, омбордан маҳсулотларни етказиб бериш учун фойдали контрактлар (шартномалар) тузиш имконини беради ҳамда бу нафақат жорий мавсумда реализация қилиш учун бўлади, балки, шунингдек, 2018-йил 13-16-март саналарида “МОСШУЗ” кўргазмасида тақдим қилинадиган, олдинда турган мавсум (2018-2019-йиллар куз-қиш мавсуми) учун тааллуқли бўлган трендлар ҳақида билиб олиш мумкин бўлади.

 

манба: http://www.mosshoes.com/pressroom/news/news_496.html

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией