(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

2018 ЙИЛ 11 ИЮЛ КУНИ “УЗЧАРМСАНОАТ” УЮШМАСИ РАҲБАРИЯТИ ҲАМДА ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ИНВЕСТОРЛАРИ ЎРТАСИДА БИЗНЕС МУЗОКАРАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Чоп этилган сана: 13 July 2018

2018 йил 11 июл куни “Узчармсаноат” Уюшмаси раҳбарияти ҳамда Жанубий Кореянинг салоҳиятли инвесторлари ўртасида пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича бир қатор инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш юзасидан бизнес музокаралари бўлиб ўтди.

Биргаликдаги фаолият натижасида сифатли, рақобатбардош ва импорт ўрнини босадиган аёллар учун  модел пойабзаллари ҳамда аёллар сумкалари, портмоне ва ҳамён, ғилофлар, аксессуарлар ва натурал теридан бошқа буюмлар кўринишида чарм-атторлик махсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади.

Музокаралар якунида янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш бўйича кўзланган лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги навбатдаги қадамлар белгилаб олинди.

Бизнинг сайтимизни баҳоланг

Сайт разработан дизайн - студией