“ЎЗБЕКЧАРМПОЙАБЗАЛИ” УЮШМАСИ — «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасига янги раҳбар тайинланди.

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмасига янги раҳбар тайинланди.

Home / Янгиликлар / «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасига янги раҳбар тайинланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 июлдаги №457 сонли қарорига асосан Шералиев Шарифжон  Эргашевич «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Шералиев Шарифжон  Эргашевич янги лавозимга тайинлангани муносабати билан «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шералиев Шарифжон  Эргашевич ушбу лавозимга тайинлангунга қадар, 1977—1982 йилларда Тошкент тўқимачилик енгил саноат институти талабаси, 1982—1996 йилларда Қўқон пойабзали фабрикасида участка мастери, смена бошлиғи, бош мухандис ўринбосари, бош мухандис, 1996—2001 йилларда Қўқон пойабзали акциядорлик жамияти бошқарув раиси, 2001—2017 йилларда  «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

 

Recent Posts

Leave a Comment

Бизга мурожат килинг

Если у вас есть вопросы то вы может отправить нам быстрое сообщения