“ЎЗБЕКЧАРМПОЙАБЗАЛИ” УЮШМАСИ — Уюшма ҳақида
Slide background
Slide background
Slide background

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика иқтисодиётининг чарм-пойабзал тармоғи бошқарув тизимини такомиллаштириш хақида»ги 2000 йил 23 февралдаги № 2552 Фармонига мувофиқ ташкил этилган. «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси фаолиятининг асосий вазифаси соҳа фаолиятини мужассамлаштириб, республика бўйича тери хом-ашёсини тайёрлаш ва уни қайта ишлаш,

рақобатбардош чарм маҳсулотлари, пойабзал ва чарм атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, шунингдек, соҳа корхоналарига инвестицияларни кенг жалб қилиш, илғор технологияларни жорий этиш, корхоналарни техник қайта жихозлаш ва модернизация қилишдан иборатдир.

Хозирга кунда, республикада жами 300 тадан ортиқ корхона фаолият кўрсатиб келмоқда. Буларга, республиканинг барча вилоятларида жойлашган 73 тери тайёрлов корхонаси, 45 та терини қайта ишлаш, 130 та пойабзал, 50 та чарм-атторлик ва 5 та сунъий чарм ишлаб чиқарувчи корхоналар киради.

Ҳозирги кунда, республикада чарм-пойабзал соҳасида 26,0 мингдан ортиқ юқори малакали ишчи ходимлар ишлайди. Чарм ва пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг асосий хом-ашёси йирик ва майда шохли мол терилари бўлиб, улар ички бозорда етарлича мавжуд. Республикада йилига 12,0 млн. дона тери хом-ашёси олиниб, бундан 7,5 млн. дона майда ва 4,5 млн. дона йирик шохли мол терисидир. Тайёрланган теридан йилига 600 млн.кв.дм. чарм маҳсулотари ишлаб чиқарилади. Экспорт хажими 100,0 млн. доллардан ортиқни ташкил қилади. Пойабзал ва чарм атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда йилига 17,0 млн.жуфтдан ортиқ юқори сифатли пойабзал, 25,0 млрд сўмлик чарм либослари ва чарм атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Республикада сифатли тери хом-ашёси кўплиги, етук малакали мутаҳасисларнинг ва замонавий коммуникация тармоқларнинг мавжудлиги, банк ва юридик хизматларнинг арзонлиги, доимий равишда соҳа корхоналарида технологик жарраёнларнинг ривожланиб бориши, ички ва ташқи бозорларда чарм маҳсулотларига бўлган талабнинг кўплиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги № 1050 сонли «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеьмол товарлирини ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар» ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 17 июндаги № 169 сонли « Чарм пойабзал саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, ҳамда тайёр чарм товарлар ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорларига асосан, чарм ва пойабзал соҳасига инвестицияон лойиҳаларнинг кириб келишига кенг йўллар очади.

Уюшма, фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

— тармоқни иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш;

— тармоқ корхоналарининг илмий-техник салоҳиятини ошириш;

— корхоналарни техник қайта жиҳозлаш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг хажмини ошириш;

— соҳа ичида, турли соҳалараро ва халқаро кооперацион алоқаларини ривожлантириш, чарм ва пойабзал маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ қондириш;

— экспорт потенциалини ошириш бўйича шароитлар яратиб бериш.

«Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси барча маҳаллий ва чет эл инвесторларини икки тарафлама манфаатли ҳамкорликка чақиради.

Уюшма рахбарияти

  • Шералиев Шарифжон Эргашевич
    Шералиев Шарифжон ЭргашевичБошқарув Раиси в.б.

    2001 йил 1 январдан буён ишлайди. 
    Фуқароларни қабул қилиш куни: Сешанба
    Қабул қилиш вақти: 15.00-17.00
    Тушлик вақти: 13:00-14:00
    Телефон: 8-371-267 59 23
    Email: sh.sheraliev@uzcharm.uz
    Таржимаи ҳол ва Функционал вазифаси

    Бизга мурожат килинг

    Если у вас есть вопросы то вы может отправить нам быстрое сообщения