“ЎЗБЕКЧАРМПОЙАБЗАЛИ” УЮШМАСИ — Хисоботлар

«ЎЗБЕКЧАРМПОЙАБЗАЛИ» ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА ЧОРАК ВА ЯКУНИЙ ХИСОБОТЛАР ТЎПЛАМИ

Чармпойабзали соҳасини ривожлантириш бўйича
201
4 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида

I. Асосий иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида.

  1. 2014 йил январ-март ойларида “Ўзбекчарм-пойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан 75,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари (ўсиш суръати 116,9%), шундан 27,1 млрд. сўмлик истеъмол моллари (111,1%) ишлаб чиқарилди.
  2. Ҳисобот даврида тайёр чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ўсиш суръатлари 122,3 %ни, пойабзал бўйича 115,3%ни ва чарм-атторлик буюмлари бўйича 103%ни ташкил этди.
  3. Ўтган давр мобайнида 50 та янги моделдаги пойабзаллар ва 5 та янги турдаги чарм-атторлик буюмларини ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
  4. Жорий йил январ-март ойларида 27,1 млн. доллар миқдорида чармпойабзали маҳсулотлари экспорт қилинди (прогнозга нисбатан 189,0%).
  5. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида, ўтган даврда 16,6 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (прогнозга нисбатан 120,3%).

II. Инвестиция дастурига асосан ўтган даврда тармоққа 0,26 млн. доллар миқдорида инвестициялар жалб қилинди (прогнозга нисбатан 2,4 марта кўп).

III. Янги ташкил этилган корхоналар тўғрисида.

Ҳисобот даврида 12 та чармпойабзали маҳсулот-лари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона-лар ташкил этилди.
Ушбу корхоналар Наманган вилоятларида 2 та, Самарқанд вилоятида 6 та, Тошкент вилоятида 1 та, Фарғона вилоятида 2 та, Тошкент шаҳрида 1 та лойиҳа амалга оширилди, уларда 142 та янги иш ўринлари яратилди.
Мазкур корхоналарда йилига жами 742,0 минг жуфт пойабзал, 1,0 млн. кв. дм тайёр чарм ва 30 минг дона чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

  1. Халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш тўғрисида.
  2. Хисобот даврида уюшма таркибидаги 1 та чармпойабзали корхоналарида Халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизими жорий этилди.IV.Маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича.

Ҳисобот даврида чармпойабзали корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархи уюшма бўйича 6,0%га ёки 1,286 млрд. сўмга камайтирилди.

Чармпойабзали соҳасини ривожлантириш бўйича

2014 йилнинг 3-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида

 I. Асосий иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида.

  1. 2014 йилнинг январь—сентябрь ойларида “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан:

260,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 119,8% ни ташкил этди;

102,4 млрд. сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 113,1%ни ташкил этди.

Хусусан, ўсиш суръатлари тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 111%ни, пойабзал  бўйича 105,1%ни ва чарм-атторлик буюмлари бўйича 112,7%ни ташкил этди.

  1. Ўтган даврда 60 та янги турдаги чарм-атторлик буюмлари ва 300 та янги моделдаги пойабзаллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
  2. Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, 57,4 млрд. сўмлик (прогнозга нисбатан 106,9%га) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 млрд. сўмга кўп маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

II. Маҳсулот экспорти бўйича.

  1. Жорий йилнинг январь—сентябрь ойларида 66,32 млн. доллар (прогнозга нисбатан 122,3%) маҳсулотлар экспорт қилинди (2013 йилга нисбатан ўсиш суръати 1104,3 %).
  2. Ўтган даврда чармпойабзали маҳсулотлари дунёнинг 12 та мамлакатларига экспорт қилинди.
    (2013 йилнинг 9-ойлигида) 8 та мамлакат бўлган).

Хусусан, маҳсулотлар Италия, Испания, Корея, Туркия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, МДҲ ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг бозорларига етказиб берилди.

III. Худудий манзилли дастурлар бўйича.

  1. 2014 йилнинг январь—сентябрь ойларида соҳага 15526,1 минг доллар миқдорида инвестициялар жалб қилинди (прогнозга нисбатан 111,8%).
  2. Ўтган даврда 57 та лойиҳа амалга оширилди, шундан 26 таси янги корхоналар, 31 таси модернизация қилинган корхоналар. Лойиҳаларнаи амалга оширилиши натижасида 1082 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу корхоналар Қорақалпоғистон Республикасида 4 та, Андижон вилоятида 10 та, Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида 3 тадан, Фарғона вилоятида 13 та, Наманган вилоятида 6 та, Самарқанд вилоятида 8 та, Хоразм вилоятида 5 та, Қашқадарё, Сирдарё, Сурхандарё, Навоий, Тошкент вилоятларида 1 тадан лойиҳалар амалга оширилди.

Мазкур корхоналар ишга туширилиши ҳисобига йилига жами 1368,2 минг жуфт пойабзал, 18 млн. кв. дм тайёр чарм ва 117 минг дона чарм-атторлик маҳсулотларини, 7 минг бош қорамол сўйиш, 500 тонна тозаланган жун ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

IV. Маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича.

Чармпойабзали саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилган комплекс чоралар натижасида, уюшма  бўйича маҳсулотлар таннархи 6 фоизга (режага нисбатан 100%) ёки 5,5 млрд. сўмга камайтирилди.

Чармпойабзали соҳасини ривожлантириш бўйича

2014 йилнинг 2 -чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида

I. Асосий иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида.

  1. 2014 йилнинг январь—июнь ойларида “Ўзбекчарм-пойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан:

172,6 млрд. сўмлик ёки 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 26,3 млрд. сўмга кўп  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 118% ни ташкил этди;

65,2 млрд. сўмлик ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,3 млрд. сўмга кўп халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 123,3%ни ташкил этди.

Хусусан, ўсиш суръатлари тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 111%ни, пойабзал  бўйича 105,1%ни ва чарм-атторлик буюмлари бўйича 112,6%ни ташкил этди.

  1. Тайёр махсулот қолдиғи 10650 млн.сўмни ташкил этади.
  2. Ўтган даврда 45 та янги турдаги чарм-атторлик буюмлари ва 250 та янги моделдаги пойабзаллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
  3. Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, 37,98 млрд. сўмлик (прогнозга нисбатан 114,2%га) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,5 млрд. сўмга кўп маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

II. Маҳсулот экспорти бўйича.

  1. Жорий йилнинг январь—июнь ойларида 48,98 млн. доллар (прогнозга нисбатан 144,3%) маҳсулотлар экспорт қилинди (2013 йилга нисбатан ўсиш суръати 143,8 %).
  2. Ўтган даврда чармпойабзали маҳсулотлари дунёнинг 12 та мамлакатларига экспорт қилинди.
    (2013 йилнинг I-ярим йиллигида 8 та мамлакат бўлган).

Хусусан, маҳсулотлар Италия, Испания, Корея, Туркия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, МДҲ ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг бозорларига етказиб берилди.

III. Худудий манзилли дастурлар бўйича.

  1. 2014 йилнинг I-ярим йиллигида соҳага 10574 минг доллар миқдорида инвестициялар жалб қилинди (прогнозга нисбатан 136,5%).
  2. Ўтган даврда 33 та янги корхоналар, шундан 27 та пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхоналар ишга туширилди ва уларда 594 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу корхоналар Андижон, Фарғона вилоятларида   7 тадан, Наманган вилоятида 4 та, Самарқанд вилоятида 6 та, Сирдарё, Сурхандарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 1 тадан, Хоразм вилоятида 5 та  лойиҳалар амалга оширилди.

Мазкур корхоналар ишга туширилиши ҳисобига йилига жами 1186.5 минг жуфт пойабзал, 1 млн. кв. дм тайёр чарм ва 49 минг дона чарм-атторлик маҳсулотларини, 500 тонна тозаланган жун ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

IV. Маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича.

Чармпойабзали саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилган комплекс чоралар натижасида, уюшма  бўйича маҳсулотлар таннархи 6 фоизга (режага нисбатан 100%) ёки 3,3 млрд. сўмга камайтирилди.

                                                          Чармпойабзали соҳасини ривожлантириш бўйича                                                       2014 йилнинг 4-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида

I. Асосий иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида.

  1. 2014 йилнинг давомида “Ўзбекчарм-пойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан:

335,0 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 120,5% ни ташкил этди;

Шундан 135,6 млрд. сўмлик халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 107,6%ни ташкил этди.

Хусусан, ўсиш суръатлари тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 111%ни, пойабзал  бўйича 102,4%ни ва чарм-атторлик буюмлари бўйича 112,8%ни ташкил этди.

  1. Ўтган даврда 60 та янги турдаги чарм-атторлик буюмлари ва 300 та янги моделдаги пойабзаллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
  2. Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, 70,6 млрд. сўмлик (прогнозга нисбатан 102,9%га).

II. Маҳсулот экспорти бўйича.

  1. Жорий йилда 90,846 млн. доллар (прогнозга нисбатан 115,9%) маҳсулотлар экспорт қилинди.

Хусусан, маҳсулотлар Италия, Испания, Корея, Туркия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, МДҲ ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг бозорларига етказиб берилди.

  1. Жорий йил якунида 11,331 млн. доллар инвестиция киритилди. Ўсиш сураъти 129,7% ташкил этди.

III. Худудий манзилли дастурлар бўйича.

  1. 2014 йилда соҳага 18335,7 минг доллар миқдорида инвестициялар жалб қилинди (прогнозга нисбатан 116,1%).
  2. Ўтган даврда 92 та лойиҳа амалга оширилди Шундан: 54 та янги корхоналар, 38 та модернизация қилинган корхоналардир.

1563 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу корхоналар Қорақалпоғистон Республикасида 17 та, Андижон вилоятида 11 та, Бухоро вилоятида 7 та, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1 тадан, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятларида 2 тадан, Наманган вилоятида 10 та, Самарқанд вилоятида 8 та, Сурхандарё вилоятида 2 та,  Хоразмда 7 та, Фарғона вилоятида 17 та, Тошкент шаҳрида 5 тадан лойиҳалар амалга оширилди.

Мазкур корхоналар ишга туширилиши ҳисобига йилига жами:

 1537,6 минг жуфт пойабзал,

40,2 млн. кв. дм тайёр чарм

172 минг дона чарм-атторлик маҳсулотлари

9,3 минг дона қорамол сўйиш

500 тонна тозаланган жун ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

 IV. Халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш тўғрисида.

Жорий йилнинг якуига Халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизими уюшма таркибидаги 20 та чармпойабзали корхоналарида жорий этилди.

 V. Маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича.

Чармпойабзали саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилган комплекс чоралар натижасида, уюшма  бўйича маҳсулотлар таннархи 6 фоизга (режага нисбатан 100%) ёки 7,2 млрд. сўмга камайтирилди.

Чармпойабзали соҳасини ривожлантириш бўйича

2015 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида

I. Асосий иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида.

  1. 2015 йилнинг январь—март ойларида “Ўзбекчарм-пойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан:

89,6 млрд. сўмлик ёки 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 13,7 млрд. сўмга кўп  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 118% ни ташкил этди;

28,4 млрд. сўмлик  халқ истеъмоли моллари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,4 млрд. сўмга кўп ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 100,1%ни ташкил этди.

Хусусан, ўсиш суръатлари тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 106,5%ни, пойабзал  бўйича 101,2%ни ва чарм-атторлик буюмлари бўйича 105,1%ни ташкил этди.

  1. Тайёр махсулот қолдиғи 9500 млн.сўмни ташкил этади.
  2. Ўтган даврда 30 та янги турдаги чарм-атторлик буюмлари ва 55 та янги моделдаги пойабзаллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
  3. Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, 817,8 млн. сўмлик (прогнозга нисбатан 119,4%га маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

II. Маҳсулот экспорти бўйича.

  1. Жорий йилнинг январь—март ойларида 26,54 млн. долларлик (прогнозга нисбатан 2,3 марта кўп) маҳсулотлар экспорт қилинди (2014 йилга нисбатан ўсиш суръати 102,0 %).

Ўтган даврда чармпойабзали маҳсулотлари дунёнинг   6та мамлакатларига экспорт қилинди. Хусусан, маҳсулотлар Корея, Туркия, Хитой, Покистон, Хиндистон, Қозоғистон мамлакатларининг бозорларига етказиб берилди.

  1. Инвестиция даструри бўйича соҳага 2015 йилнинг январь—март ойларида 4,51 млн.долар инвестиция киритилган. (прогнозга нисбатан 100,0%)

III. Худудий манзилли дастурлар бўйича.

  1. 2015 йилнинг январь—март ойларида соҳага 17026,3 минг доллар миқдорида инвестициялар жалб қилинди (прогнозга нисбатан 172,7%).
  2. Ўтган даврда жами 11 та лойиҳа амалга оширилди. Шундан 3 та янги корхоналар, 8 таси модернизация қилинган корхоналар. Лойиҳаларнаи амалга оширилиши натижасида 221 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу лойиҳалар Андижон вилоятида 3 та, Наманган вилоятида 2 та, Фарғона вилоятида 1 та, Самарқанд вилоятида 1 та, Навоий вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 3 тадан лойиҳалар амалга оширилди.

230 та янги иш ўринлари яратилди.

Мазкур корхоналар ишга туширилиши ҳисобига йилига жами 487,5 минг жуфт пойабзал, 40 минг жуфт пойабзал таглик, 0,9 млн.кв.дм. тайёр чарм, 15 минг дона чарм атторлик маҳсулотлари  ишлаб чиқариш қувватлари, 3 минг бош қорамол сўйиш қувватлари  яратилди.

IV. Маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича.

Чармпойабзали саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилган комплекс чоралар натижасида, уюшма  бўйича маҳсулотлар таннархи
10 фоизга
(режага нисбатан 100%) ёки 1,77 млрд. сўмга камайтирилди.

Чармпойабзали соҳасини ривожлантириш бўйича

2015 йилнинг 3-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида

  1. Асосий иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида.
  2. 2015 йилнинг январь—август ойларида “Ўзбекчарм-пойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан:

271,3 млрд. сўмлик ёки 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 36,4 млрд. сўмга кўп  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 119% ни ташкил этди;

106,4 млрд. сўмлик  халқ истеъмоли моллари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,8 млрд. сўмга кўп ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 107,8%ни ташкил этди.

Хусусан, ўсиш суръатлари тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 106,5%ни, пойабзал  бўйича 105,8%ни ва чарм-атторлик буюмлари бўйича 105,2%ни ташкил этди.

  1. Тайёр маҳсулот қолдиғи 13040 млн.сўмни ташкил этади.
  2. Ўтган даврда 60 та янги турдаги чарм-атторлик буюмлари ва 285 та янги моделдаги пойабзаллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
  3. Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, 2120,0 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. (прогнозга нисбатан 105,4%)
  4. Маҳсулот экспорти бўйича.
  5. Жорий йилнинг январь—август ойларида 61,6 млн. долларлик (прогнозга нисбатан 139,5%) маҳсулотлар экспорт қилинди (2014 йилга нисбатан ўсиш суръати 103,2 %).

Ўтган даврда чармпойабзали маҳсулотлари дунёнинг   8та мамлакатларига экспорт қилинди. Хусусан, маҳсулотлар Корея, Туркия, Хитой, Покистон, Хиндистон, Россия, Украина, Қозоғистон мамлакатларининг бозорларига етказиб берилди.

  1. Инвестиция даструри бўйича соҳага 2015 йилнинг январь—август ойларида 6,77 млн.долар инвестиция киритилган. (прогнозга нисбатан 100,0%)

III. Худудий манзилли дастурлар бўйича.

  1. 2015 йилнинг январь—август ойларида соҳага 37352,9 минг доллар миқдорида инвестициялар жалб қилинди (прогнозга нисбатан 100,1%).
  2. Ўтган даврда жами 53 та лойиҳа амалга оширилди. Шундан 18 та янги корхоналар, 35 таси модернизация қилинган корхоналар. Лойиҳаларнаи амалга оширилиши натижасида 804 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикасида 1 та, Андижонда 7 та, Наманган вилоятида 7 та, Бухоро вилоятида 2 та, Жиззах, Самарқанд вилоятларида 4 тадан, Қашқадарё вилоятида  2 та, Навоий вилоятида 1 та, Тошкент,  Хоразм  вилоятларида 4 тадан, Фарғона вилоятида 17 та лойиҳалар амалга оширилди.

Мазкур корхоналар ишга туширилиши ҳисобига йилига жами 6,6 млн.кв.дм. тайёр чарм, 1431,7 минг жуфт пойабзал, 110,0 минг жуфт пойабзал таглик, 61,5 минг дона чарм атторлик маҳсулотлари, 11,2 минг дона чармдан бош кийимлар тикиш  ишлаб чиқариш қувватлари, 21 минг бош қорамол сўйиш қувватлари  яратилди.

  1. IV. Маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича.

Чармпойабзали саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилган комплекс чоралар натижасида, уюшма бўйича маҳсулотлар таннархи
10 фоизга
(режага нисбатан 100%) ёки 4,47  млрд. сўмга камайтирилди.

Чармпойабзали соҳасини ривожлантириш бўйича

2015 йилнинг 2-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида

  1. Асосий иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида.
  2. 2015 йилнинг январь—июнь ойларида “Ўзбекчарм-пойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан:

193,7 млрд. сўмлик ёки 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 30,9 млрд. сўмга кўп  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 119% ни ташкил этди;

76,7 млрд. сўмлик  халқ истеъмоли моллари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,5 млрд. сўмга кўп ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 107,8%ни ташкил этди.

Хусусан, ўсиш суръатлари тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 106,5%ни, пойабзал  бўйича 102,3%ни ва чарм-атторлик буюмлари бўйича 105,2%ни ташкил этди.

  1. Тайёр маҳсулот қолдиғи 12550 млн.сўмни ташкил этади.
  2. Ўтган даврда 51 та янги турдаги чарм-атторлик буюмлари ва 275 та янги моделдаги пойабзаллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
  3. Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, 1752,5 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. (прогнозга нисбатан 111,9%)
  4. Маҳсулот экспорти бўйича.
  5. Жорий йилнинг январь—июнь ойларида 42,53 млн. долларлик (прогнозга нисбатан 138,3%) маҳсулотлар экспорт қилинди (2014 йилга нисбатан ўсиш суръати 103,5 %).

Ўтган даврда чармпойабзали маҳсулотлари дунёнинг   6та мамлакатларига экспорт қилинди. Хусусан, маҳсулотлар Корея, Туркия, Хитой, Покистон, Хиндистон, Қозоғистон мамлакатларининг бозорларига етказиб берилди.

  1. Инвестиция даструри бўйича соҳага 2015 йилнинг январь—июнь ойларида 5,67 млн.долар инвестиция киритилган. (прогнозга нисбатан 100,7%)

III. Худудий манзилли дастурлар бўйича.

  1. 2015 йилнинг январь—июнь ойларида соҳага 28222 минг доллар миқдорида инвестициялар жалб қилинди (прогнозга нисбатан 100,1%).
  2. Ўтган даврда жами 42 та (прогноз бўйича 32 та лойиҳа) лойиҳа амалга оширилди. Шундан 13 та янги корхоналар, 29 таси модернизация қилинган корхоналар. Лойиҳаларнаи амалга оширилиши натижасида 627 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу лойиҳалар Андижон, Наманган вилоятларида 6 тадан, Жиззах, Самарқанд вилоятларида 3 тадан, Қашқадарё вилоятида  2 та, Навоий вилоятида 1 та, Тошкент,  Хоразм  вилоятларида 4 тадан, Фарғона вилоятида 13 та лойиҳалар амалга оширилди.

Мазкур корхоналар ишга туширилиши ҳисобига йилига жами 3,6 млн.кв.дм. тайёр чарм, 1251,5 минг жуфт пойабзал, 110,0 минг жуфт пойабзал таглик, 61,5 минг дона чарм атторлик маҳсулотлари, 11,2 минг дона чармдан бош кийимлар тикиш  ишлаб чиқариш қувватлари, 21 минг бош қорамол сўйиш қувватлари  яратилди.

  1. IV. Маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича.

Чармпойабзали саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилган комплекс чоралар натижасида, уюшма бўйича маҳсулотлар таннархи
10 фоизга
(режага нисбатан 100%) ёки 3,372  млрд. сўмга камайтирилди.

Чармпойабзали соҳасини ривожлантириш бўйича

2015 йилнинг 4 чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида

I  Асосий иқтисодий кўрсаткичлар тўғрисида.

  1. 2015 йилнинг якуни бўйича “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан:

404,0 млрд. сўмлик ёки 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 73,0 млрд. сўмга кўп  саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 122,0% ни ташкил этди;

147,5 млрд. сўмлик  халқ истеъмоли моллари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,7 млрд. сўмга кўп ишлаб чиқарилди ва ўсиш суръати 107,8%ни ташкил этди.

Хусусан, ўсиш суръатлари тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 106,5%ни, пойабзал  бўйича 102,8%ни ва чарм-атторлик буюмлари бўйича 105,2%ни ташкил этди.

  1. Тайёр маҳсулот қолдиғи 16200 млн.сўмни ташкил этади.
  2. Ўтган даврда 90 та янги турдаги чарм-атторлик буюмлари ва 360 та янги моделдаги пойабзаллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
  3. Маҳаллийлаштириш дастурига кўра, 3351,7 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. (прогнозга нисбатан 123,9%)

II Маҳсулот экспорти бўйича.

  1. Жорий йилнинг якуни бўйича 110,9 млн. долларлик (прогнозга нисбатан 135,4%) маҳсулотлар экспорт қилинди (2014 йилга нисбатан ўсиш суръати 120,5%).

          Ўтган даврда чармпойабзали маҳсулотлари дунёнинг   9та мамлакатларига экспорт қилинди. Хусусан, маҳсулотлар Корея, Чехия, Туркия, Хитой, Покистон, Хиндистон, Россия, Украина, Қозоғистон мамлакатларининг бозорларига етказиб берилди.

2.  Инвестиция даструри бўйича соҳага 2015 йилнинг январь—декабрь ойларида 12,1 млн.долар инвестиция киритилган. (ўсиш 108,2%)

III. Худудий манзилли дастурлар бўйича.

  1. 2015 йилнинг январь—декабрь ойларида соҳага 55352,0 минг доллар миқдорида инвестициялар жалб қилинди (прогнозга нисбатан 104,4%).

2.  Ўтган даврда жами 111 та лойиҳа амалга оширилди. Шундан 52 та янги корхоналар, 59 таси модернизация қилинган корхоналар. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 1848 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикасида 7 та, Андижонда 12 та, Наманган вилоятида 9 та, Бухоро вилоятида 9 та, Самарқанд вилоятида 12 та, Сирдарё вилоятида 1 та, Сурхандарё вилоятида 4 та, Қашқадарё вилоятида  5 та, Навоий вилоятида 4 та, Тошкент вилоятида 6 та,  Тошкент шаҳрида 4 та, Жиззах илоятида 6 та, Хоразм  вилоятида 10 та, Фарғона вилоятида 22 та лойиҳалар амалга оширилди.

Мазкур корхоналар ишга туширилиши ҳисобига йилига жами 29,6 млн.кв.дм. тайёр чарм, 4227,1 минг жуфт пойабзал, 110 минг жуфт пойабзал таглик, 152,5 минг дона чарм атторлик махсулотлари ва спорт жихозлари,  28,4 минг дона чармдан тайёр кийим ва бош кийимлар тикиш, 3,6 минг дона тери тайёрлаш, 63 минг бош қорамол сўйиш кувватлари, яратилди.

  IV. Маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича.

Чармпойабзали саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилган комплекс чоралар натижасида, уюшма бўйича маҳсулотлар таннархи 10 фоизга (режага нисбатан 100%) ёки 6,6  млрд. сўмга камайтирилди.


Бизга мурожат килинг

Если у вас есть вопросы то вы может отправить нам быстрое сообщения