(+99871) 2675847
(+99871) 2675364

Мамлакатимизда енгил саноат соҳасида узоқ йиллар давомида фидоийларча меҳнат қилган таниқли мутахассис, меҳнат фахрийси Ортиқбой Асомович Каримжонов 2018 йил 23 январда 72 ёшда вафот этди.

Chop etilgan sana: 01 February 2018

“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси жамоаси ушбу уюшманинг собиқ ходими, меҳнат фахрийси О.Каримжановнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Ортиқбой  Асомович  Каримжонов 1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини Тошкент Тўқимачилик комбинатида ёрдамчи ишчи лавозимида бошлаган Ортиқбой Асомович Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институтидаги таҳсилни 1968 йилда иқтисодчи ихтисослиги бўйича битирган ҳамда “Ўзбекистон” бирлашмасида инженер сифатида хизмат қилган. Ҳарбий хизматдан сўнг, 1970 йилдан бошлаб Ўзбекистон Енгил саноат вазирлиги бўлимларида етакчи инженер сифатида хизмат фаолиятини олиб борган мазкур изланувчан ва меҳнаткаш мутахассис кейинчалик турли йилларда бир қанча етакчи ташкилотларда масъул лавозимларда ишлади, шу жумладан, 1980-1988 йиллар давомида “Ўзчармпойабзалсаноат” ишлаб чиқариш бирлашмасида бўлиб бошлиғи, 1988-1993 йиллар мобайнида Енгил саноат вазирлигида бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, сектор мудири ўринбосари, бош иқтисодчи лавозимларида, 1994-1996 йилларда “Енгилсаноатинвест” компаниясида бош иқтисодчи, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида, 1996-2000 йилларда “Ўзбекенгилсаноат” компаниясида бошқарма бошлиғи лавозимида, 2000-2016 йилларда “Ўзбекчармпойабзали” уюшмасида бўлим бошлиғи, етакчи мутахассис лавозимларида сидқидилдан меҳнат қилди, соҳа ва жамият ривожига салмоқли даражада ҳисса қўшиб келди.

Кейинги пайтларда пенсияда бўлган ушбу жонкуяр меҳнат фахрийси бутун умри давомида риоя қилган анъанасига содиқ қолди: яхшилик йўлида ундан кўмак ва маслаҳат сўралган вазиятларда ҳеч қачон ёрдамини аямасди. Ортиқбой Асомовични яқиндан билганлар уни доимо тартибли, самимий, ҳар қандай вазиятда адолатни ҳимоя қиладиган, лозим даражада талабчан, меҳрибон, куюнчак, масъулиятли, кенг фикрловчи бўлган инсон сифатида, соҳа илмини кенг кўламда эгаллаган етук мутахассис сифатида эътироф этиб келишган ҳамда, табиийки, ҳозир ҳам шундай хотирлашади. 
Ўз навбатида Ортиқбой ака фарзанд, турмуш ўртоқ, ота, бобо сифатида ҳам фақат ижобий таърифлаш мумкин бўлган тарзда ҳаёт кечирганлиги маълум. 
У киши тўғри йўлда бардавом бўлишга ҳаракат қилаётган ва қобилиятли ёшларни имконият даражасида қўллаб-қувватлашга интилиб келганлигини, хусусан, ўзининг кенг кўламли тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ёшларга асосли маслаҳатлар ва ғоялар беришга доим тайёр бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Ортиқбой Асомович ҳаётидан ёшларимиз учун ўрнак бўладиган жиҳатлар кўп.

О.А.Каримжанов шахсияти фазилатли инсон, бағрикенг устоз, малакали мутахассис сифатида ёрқин хотираларда қолади!

Bizning saytimizni baholang

Сайт разработан дизайн - студией